Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

Де ла Фуэнте Испанияга "Барса"дан янги футболчини чақиради

Баҳо:
+ | -

Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте жума куни навбатдаги ўйинлар учун таркибни эълон қилади. Миллий жамоага чақирилиши мумкин бўлган футболчилар орасида Хави Эспарт ҳам бор.

Ярим ҳимоячи янги мавсумни юқори савияда бошлади ва ўз ўйини билан Испания терма жамоаси мураббийлар штаби эътиборини тортди.

Агар Эспарт таркибга киритилса, у жаҳон чемпионлигидан сўнг эмблемаси устида икки юлдуз акс этган либосда майдонга тушадиган Испания терма жамоасининг илк чақирувидан жой олиши мумкин.

Эспарт шу ёзда Уэльсда ўтказилган U-19 Европа чемпионатида ғолиб чиққан Испания ёшлар терма жамоаси аъзоси эди. Мусобақа давомида у ўзининг асосий позицияси — марказий ярим ҳимояда ҳаракат қилди.

Янги мавсумдаги муваффақиятли ўйинлари уни энди асосий миллий жамоа эътиборига олиб чиқди. Де ла Фуэнте Эспартни таркибга қўшилиши мумкин бўлган футболчилардан бири сифатида кўриб чиқмоқда.

Киритилди: 22:44, 15.09.2026.
Ўқилди: 3931 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик