"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Бразилия терма жамоаси устози Карло Анчелоттига Рафинья билан боғлиқ илтимосини етказди.
Манбага кўра, германиялик мутахассис яқин халқаро учрашувларда Рафиньянинг ўйин вақтини тўғри тақсимлашни ва зарурат бўлмаса, футболчини ортиқча хавф остига қўймасликни сўраган.
Фликни "Барселона" етакчиларидан бирини узоқ парвозлар ва қўшимча жисмоний юклама кутаётгани хавотирга солмоқда.
Шу билан бирга, Анчелотти Бразилия терма жамоаси манфаатларидан келиб чиқиб иш кўриши таъкидланмоқда. Шу сабаб у "Барселона"га Рафиньянинг ўйин вақти бўйича аниқ кафолат бера олмайди.
Бразилия термаси бош мураббийи ҳар бир футболчининг жисмоний ҳолатини алоҳида баҳолаб, шунга қараб қарор қабул қилади.













