«Реал Мадрид» раҳбарияти таркибдаги ҳеч қандай суммага сотилмайдиган тўрт нафар асосий футболчини белгилаб олди.
Журналист Жорже Пиконнинг хабар беришича, мадридликлар ҳар қандай вазиятда ҳам дарвозабон Тибо Куртуа, ярим ҳимоячилар Федерико Вальверде ва Жуд Беллингем, шунингдек, ҳужумчи Килиан Мбаппе билан хайрлашиш ниятида эмас.
Эслатиб ўтамиз, ушбу ёзда Жозе Моуриньо қайтадан «Реал» бош мураббийига айланди. Португалиялик мутахассис илгари 2010–2013 йилларда «қироллик клуби»ни бошқарган бўлиб, унинг қўл остида жамоа Испания чемпионати, Кубоги ва Суперкубогини қўлга киритган эди. Ўтган мавсум якунларига кўра эса «қаймоқранглилар» Ла Лигада иккинчи ўринни эгаллашди.













