Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

Дро Фернандес "Барселона"дан кетганидан афсусдами? Футболчидан қисқа жавоб

Баҳо:
+ | -

"ПСЖ" ярим ҳимоячиси Дро Фернандес "Барселона"ни тарк этиб, Париж клубига ўтиш қарори ҳақида фикр билдирди.

Журналист футболчидан январь ойида кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш ва ривожланиш мақсадида "Барселона"дан кетгани, аммо ҳозир "ПСЖ"да ҳам захирада қолаётганини эслатиб, ўша қарор хато бўлган-бўлмаганини сўради.

"Билмайман... Балким.

Ўша пайтда бу фаолиятим учун тўғри қарор деб ҳисоблагандим. Кўпроқ ўйнашни ва ривожланишни истадим. Аммо футбол ҳар доим ҳам сен тасаввур қилгандек кечавермайди. Энди мен фақат ишлашда давом этишим ва кейин нима бўлишини кузатишим мумкин", — деган Дро.

18 ёшли футболчи 2026 йил январда "Барселона"дан "ПСЖ"га ўтган. Парижликлар унинг трансфери учун 8 миллион евродан ортиқ маблағ тўлагани хабар қилинган. Ўтиш вақтида Дро "ПСЖ"ни футболчи сифатида ривожланиши учун энг яхши жой деб ҳисоблашини айтган эди. 

Киритилди: 17:23, 06.09.2026.
Ўқилди: 3314 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик