Осиё ўйинларининг футбол бўйича ярим финал босқичида Жанубий Корея U-23 терма жамоаси Хитойни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, финалга йўл олди.
Учрашувда ҳисоб 23-дақиқада очилди. Хитой футболчиси Ван Юйдун рақиб дарвозасини ишғол қилиб, жамоасини олдинга олиб чиқди — 0:1.
Орадан ўн дақиқа ўтиб, Ли Ён Жун Эом Жи Суннинг узатмасидан кейин ҳисобни тенглаштирди — 1:1.
Ҳал қилувчи гол 82-дақиқада урилди. Бэ Жун Хо яна Эом Жи Суннинг ассистидан унумли фойдаланиб, Жанубий Кореяни ҳисобда олдинга олиб чиқди — 2:1.
Шу тариқа, Жанубий Корея Осиё ўйинларининг биринчи финалчисига айланди. Энди кореяликлар ҳал қилувчи баҳсда Ўзбекистон — Япония (15:30) ярим финали ғолибига қарши майдонга тушади.
Осиё ўйинлари. Ярим финал
Жанубий Корея — Хитой — 2:1
Голлар: Ван Юйдун, 23 — 0:1; Ли Ён Жун, 33 — 1:1; Бэ Жун Хо, 82 — 2:1.













