Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 2-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 2-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Олға, Марказий Осиё ёки Туркманистон ва Қирғизистон термалари ҳам чакки эмаслар

Баҳо:
+ | -

Марказий Осиё жамоаларининг мундиал саралаши доирасида бир вақтда старт олишларини узоқ кутгандик. Мана, ЖЧ-2018 саралашининг 2-босқич 8-турида Ўзбекистон, Қирғизистон, Туркманистон терма жамоалари синхрон тарзда навбатдаги ғалабаларини қайд этишди (Тожикистон термаси дам олди).  Энг қизиғи, Қирғизистон термаси ўз гуруҳи фаворитларидан бири Иордания миллий жамоасини нақ 4 очкодан маҳрум қилди. Чунончи, қирғизлар ушбу жамоага қарши сафар баҳсида дурангга эришгандилар. Россиялик мутахассис Александр Крестинин раҳбарлигидаги ён қўшниларимиз шунингдек, гуруҳ пешқадами - Австралия термаси билан ҳам муносиб ўйнашди. Хуллас, Қирғизистон термаси жорий саралаш босқичида 3 марта ғалаба қозонди. Жамоа сўнгги марта ЖЧ-98 саралашида шундай натижа қайд этганди.

Тожикистон термаси эса, гарчи кейинги раундга чиқишдан умид узган бўлсада, ҳали ФИФА рейтинги учун очко йиғиш имкониятига эга.

8-турдан сўнг биттагина жамоа кейинги раунд масаласини расман ҳал қилди - Қатар. Эътиборлиси, бу терма айни пайт ФИФА рейтингида атиги 85-ўринда боряпти. Қатарликлар жорий йил давомида БАА, Эрон, Баҳрайн, Шотландия ва Туркия каби жамоалардан енгилишди. Аммо шунинг баробарида 9та ғалаба ва 1та дуранг қайд этишди.

Айни пайтга келиб, 39та иштирокчидан 17таси кейинги, ҳал қилувчи босқичга чиқишдан батамом умид узиб улгурди. Булар - Малайзия, Шарқий Тимор, Тожикистон, Бангладеш, Мальдив ороллари, Бутан, Гуам, Ҳиндистон, Сингапур, Афғонистон, Камбожа, Хитой Тайпейи, Мьянма, Лаос, Филиппин, Баҳрайн ва Яман термалари.

Саралашнинг умумий статистикаси (1-2-раундлар)
Ўйинлар сони: 132та

Мезбонлар ғалабаси: 57та

Дуранг: 21та

Меҳмонлар ғалабаси: 54та

Сариқ карточкалар сони: 338та (битта ўйинга ўртача: 2,82та)

Қизил карточкалар сони: 11та - Мудир Абдурабу (Яман), Азиз Ҳайдаров (Ўзбекистон), Сиёвуш Асроров (Тожикистон), Аунг Зау (Мьянма), Нгуен Мин Чау (Вьетнам), Фарҳод Васиев (Тожикистон), Сеҳнаж Сингх (Ҳиндистон), Аделино де Оливейра (Шарқий Тимор), Алиризо Бейранванд (Эрон), Жон Маткин (Гуам), Мадҳу Моҳана (Сингапур)

Томошабинлар сони: 1 784 798 (битта ўйинга ўртача: 13 521)

Энг кўп томошабин кирган ўйин: Камбожа - Сингапур, 63 000

Энг кам томошабин кирган ўйин: Шарқий Тимор - БАА, 200

Энг кўп ва энг кам томошабин кирган ўйинлар ўртасидаги нисбат: 315га 1.

Марказий Осиё ҳакамлари

12 ва 17 ноябрь кунлари ўтказилган ўйинларга Марказий Осиёдан 3 нафар ҳакам жалб этилди. Улар орасида ҳамюртимиз Ильгиз Танташев ҳам бор. Умуман олганда, Танташев жорий саралашда 2-марта бош ҳакам вазифасини бажарди. У бошқарган охирги ўйинда меҳмонлар урган 3та голдан бошқа эътиборли воқеа юз бергани йўқ.



«Жокер»лар масаласи (8-турдан сўнг)

Ушбу раунддаги 39та терма жамоанинг 25тасида «жокер»лар ўзларини кўрсата олишди. 7 нафар футболчи 2тадан гол билан пешқадамлик қилмоқда. Улар орасида Александр Гейнрих ҳам бор. Фаластин термасининг 15та голидан 4таси айнан захира ўриндиғи вакиллари ҳисобига тўғри келмоқда.

5та - Хитой (Ю Дабао - 2та, Ванг Йонгпо - 2та, Жанг Хиже)

4та - Фаластин (Матиас Хадва, Ходир Абуҳаммад, Аҳмад Абу Наҳия, Тамер Сейам)

3та - Уммон (Абдулазиз ал Мақбалий - 2та, Муҳаммад ал Ғас-саний); Таиланд (Покклав А-Нан, Адисак Краисорн, Тана); С.Арабистони (Фаҳд ал Муваллад - 2та, Наиф Ҳазазий); Ўзбекистон (Александр Гейнрих - 2та, Элдор Шомуродов)

2та - БАА (Довуд ал Блуший, Аҳмад ал Ҳашмий); Қирғизистон (Алмазбек Мирзалиев, Ильдар Амиров); Қатар (Акрам Ҳассан Афиф, Исмоил Муҳаммад); Гонконг (Годфрид Карикари - 2та); Ироқ (Жастин Мерам, Аҳмад Ёсин Ғани); Эрон (Маҳди Тораби, Масъуд Шожаи); Яман (Аҳмад ал Сарорий - 2та); Япония (Усами Такаши, Кейсуке Хонда); Ж.Корея (Ли Жае Сунг, Нам Тэ Хи); Филиппин (Мисаг Баҳадоран, Маркус Шрёк)

1та - Австралия (Том Оар); Сурия (Санҳариб Малкий); Хитой Тайпейи (Ву Чун Чинг); Вьетнам (Тран Пхи Сон); Сингапур (Фазрул Наваз); Қувайт (Юсуф Носир); Ливан (Аббос Атвий); КХДР (Жонг Ил Гван); Афғонистон (Хайбар Амани)


Ўйин интизоми  қандай?

8-тур доирасидаги 14та ўйинда 38та (1-турда 46та, 2-турда 38та, 3-турда 33та, 4-турда 40та, 5-турда 55та, 6-турда 47та, 7-турда 37та) сариқ карточка кўрсатилди. Бу битта баҳсга ўртача 2,71тадан тўғри келади. Шу пайтгача 11та қизил карточка қайд этилди. Улардан 5таси 2-сариқ карточка «маҳсули»дир. Энг интизомли жамоа - бу Ироқ (1та сариқ). Энг қўпол жамоа сифатида эса, Туркманистон термаси (18та сариқ карточка) гавдаланмоқда.

Тўпурарлар баҳси (барча раундларни ҳисоблаганда)

13та - Муҳаммад ал Саҳлавий (С.Ара-бистони, 4та пен.)

10та - Аҳмад Халил (БАА, 1та пен.)

7та - Янг Ксю (Хитой, 1та пен.)

6та - Тим Кэйхилл (Австралия), Манучеҳр Жалилов (Тожикистон), Ю Дабао (Хитой), Сон Хюн Мин (Ж.Корея)

Автогол (9та): Топу Барман (Бангладеш), Валерий Кичин (Қирғизистон), Зау Мин Тун (Мьянма), Сердар Аннауразов (Туркманистон), Мекан Сапаров (Туркманистон), Али Ҳамам (Ливан), Дин Тьен Тхан (Вьетнам), Хоун Лаборави (Камбожа), Ильдар Амиров (Қирғизистон)

Ҳисоблар хилма-хиллиги

Саралаш босқичи давомида энг кўп учраган ҳисоб 0:1 бўлиб, у 12 марта қайд этилди. Бу барча ўйинларнинг 9,1 фоизини ташкил этади. Умуман олганда, шу пайтгача жами 34 хил ҳисоб кузатилди. Улардан атиги 4 хили (1:0, 0:0, 0:3 ва 0:1) 10 марта ёки кўпроқ қайд этилди.

Фактлар

*****

С.Арабистони терма жамоасининг 28 ёшли ҳужумчиси Муҳаммад ал Саҳлавий унинг сафида 22та ўйин ўтказиб, айнан 22та гол урган. У жорий йилнинг ўзида терма жамоасининг 18та голига муаллифлик қилди. Ал Саҳлавий ўз голларидан бирини Осиё кубоги-2015да терма жамоамиз дарвозасига урди.

****

БАА терма жамоасининг 24 ёшли ҳужумчиси Аҳмад Халил (тўлиқ исм-шарифи - Аҳмад Халил Себайт Муборак ал Жунайбий) унинг таркибида 73та ўйин ўтказиб, 37та гол урган. У жорий йили миллий жамоаси ўйинларида рақиблар дарвозасини 14 марта ишғол этди.

****

«Насаф» сафида тўп сурувчи Артур Геворкян Туркманистон терма жамоаси сафида 3-голини нишонлади. У 2007 йилнинг 28 октябрида ЖЧ-2010 саралаши доирасида Камбожа дарвозасига 2та гол йўллаган эди. Ўша баҳс Артур учун терма жамоа сафидаги иккинчиси эди.

****

Жанубий кореялик Сон Хюн Мин 2015 йили мамлакат миллий жамоаси сафида 9та гол урди. Умуман олганда, 23 ёшли бу футболчи 47та ўйинда иштирок этиб, ўз ҳисобига 16та гол ёзиб қўйди. Маълумот ўрнида айтиш керак, Ж.Корея жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар - Бум Кун Ча ҳисобида 58та гол бор.

****

Қирғизистон терма жамоасининг мундиаллар саралашидаги статистикаси қуйидагича: 30та ўйин, 11та ғалаба, 4та дуранг ва 15та мағлубият. Тўплар нисбати: 37-49.

****

Қатар терма жамоаси мураббийлар штаби тўлиғича уругвайлик мутахассислардан шакллантирилган. Хусусан, бош мураббий Хосе Даниэль Каррено Осиёда 2012 йилдан буён ишламоқда. Тўғри, «Эль Креспо» лақаби билан танилган 52 ёшли мураббий терма жамоани илк марта бошқаряпти.

****

С.Арабистони терма жамоаси устози сифатида Берт ван Марвейк кўрсатилган. Лекин ўйин қайдномаларига диққат билан разм солинса, бош мурабий сифатида ҳам Берт ван Марвейк, ҳам Файсал Фаҳад ал Бадаин қайд этилмоқда. Бу ҳолат 3-тур баҳсларидан бери кузатилмоқда. 1-тур баҳсида фақат Файсал Фаҳад ал Бадаин бош мураббий сифатида кўрсатилганди.

****

ЖЧ-2014 саралашининг 3-босқичида (ҳозирги 2-босқич билан моҳиятан бир хил) атиги 4та автогол қайд этилганди. Ҳозирда бу борадаги кўрсаткич 9тага етди.

«Хет-трик», «покер», «пента-трик»...

2-саралаш босқичи якунланишига яна 2та тур қолган бўлса-да, шу пайтгача 1та «пента-трик», 4та «покер» ва 12та «хет-трик» қайд этилди. Бу борада БАА футболчилари ҳаммадан олдинда - 3та. Умуман олганда, 12та терма жамоа вакилига шундай ёқимли кўрсаткич насиб этди.

Манба: "ИнтерФУТБОЛ" газетаси

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 15:50, 27.11.2015.
Ўқилди: 4556 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.