Кириш Регистрация
07/05 00:00 Кристал Пэлас 4-0 Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль 3-4 Лион
07/05 18:00 Пахтакор 4-3 Металлург
07/05 19:00 ОКМК 3-4 Насаф
08/05 00:00 ПСЖ 0-1 Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид - Бавария

"Қўқон-1912": Биринчи ва иккинчи даврани таққослаганда…

Баҳо:
+ | -

Якунига етган мавсум ҳақидаги мақоламизни давом эттирамиз. Бугун биринчи да иккинчи даврадаги иштирокимизни таҳлил этамиз.

 

Биринчи давра

Биринчи даврани жамоамиз у қадар яхши ўтказа олмади. Ўтказилган 15 учрашувнинг 3 тасида ғалаба қозонилди.  Сафарда “Динамо” ўз майдонимизда “Шўртан” ва “Бухоро”ни доғда қолдирдик. Шунингдек, “Андижон” ва “Пахтакор” билан Қўқонда дуранг ўйнадик. Қолган ўнта учрашувда мағлуб бўлдик. Тўплар нисбати: 12-24 кўринишга келди. Ўз майдонимизда ўтган еттита баҳсда 2 ғалаба 2 дуранг ва 3 мағлубият қайд этдик. Сафардаги кўрсаткичимиз 1 ғалаба, етти мағлубият.

Голларнинг еттитаси ўз майдонимиздаги ўйинларга тўғри келди. Буларнинг биттаси автогол. Голлар тақсимоти қуйидагича: Носир Отақўзиев-2, Ориф Мамажонов, Боҳодир Акрамов (пен), Азиз Тўхтабоев, Нодир Қўзибоев 1 тадан, Шерзод Шарипов (Шўртан автогол).Сафарда бешта тўп киритдик. Голлар тақсимоти қуйидагича: Носир Отақўзиев, Ориф Мамажонов 2 тадан, Нодир Қўзибоев 1 та.

Биринчи даврада ўз майдонимиздаги ўйинларда 8 та тўп ўтказиб юбордик. Сафардаги учрашувлар рақиблар дарвозамизни 16 марта аниқ нишонга олишди.

Давралар оралиғидаги таннафусга 11 очко жамғарган ҳолда 12-ўринда чиқиб кетдик.

 

                                 Биринчи давра жадвали

# Жамоа Ў Ю Д М Т-Н О
1 Пахтакор 15 12 2 1 28 – 10 38
2 Локомотив 15 11 3 1 31 – 10 36
3 Нефтчи 15 10 3 2 23 – 9 33
4 Насаф 15 10 2 3 25 – 11 32
5 Бунёдкор 15 10 1 4 21 – 9 31
6 Олмалиқ 15 8 4 3 31 – 20 28
7 Металлург 15 7 3 5 24 – 14 24
8 Қизилқум 15 6 3 6 21 – 22 21
9 Навбаҳор 15 5 3 7 22 – 26 18
10 Машъал 15 5 2 8 17 – 22 17
11 Шўртан 15 4 3 8 20 – 29 15
12 Қўқон-1912 15 3 2 10 12 – 24 11
13 Динамо 15 3 2 10 10 – 20 11
14 Андижон 15 3 2 10 12 – 29 11
15 Сўғдиёна 15 3 1 11 12 – 32 10
16 Бухоро 15 1 2 12 12 – 34 5

 

Иккинчи давра

Чемпионатнинг иккинчи қисми жамоамиз учун омадли келди. “Қўқон-1912” жамоаси очко йиғиш борасида иккинчи даврада еттинчи ўринни қўлга киритди. Сўнгги турдаги мағлубиятлар бўлмаганида натижа бундан ҳам яхши бўлиши мумкин эди.

Иккинчи даврада ўтказилган 15 учрашувнинг 6 тасида ғалаба қозонилган. Ўз майдонимизда “Динамо”, “Машъал”, “Қизилқум”, “Металлург”,  сафарда “Андижон, “Нефтчи” доғда қолдирилган.  Иккита ўйинда ғолиб номи аниқланмаган. Ўз майдонимизда “Локомотив”, сафарда “Шўртан дуранг ўйналган. Еттита баҳс бой берилган. Тўплар нисбати: 19-28.

Ўз майдонимизда ўтган саккизта учрашувнинг тўрттасида  ғалаба қозондик. Битта ўйинда дурангга эришдик. Учта баҳсда мағлубиятга учрадик. Сафардаги кўрсаткичимиз 2 ғалаба, 1 дуранг, 4 мағлубият.

Голларнинг 12 таси ўз майдонимиздаги ўйинларга тўғри келди. Буларнинг биттаси автогол. Голлар тақсимоти қуйидагича: Носир Отақўзиев 5 та, Отабек Ҳайдаров 3 та, Жалил Кимсанов, Баҳодир Акрамов, Сардор Эминов 1 тадан, Жаҳонгир Жиямуродов (Машъал автогол). Сафарда еттита тўп киритдик. Голлар тақсимоти қуйидагича: Отабек Ҳайдаров 3 та, Ориф Мамажонов, Игорь Голбан, Фурқат Ҳасанбоев, Дониёр Усмонов 1 тадан.

Иккинчи даврада ўз майдонимидаги ўйинларда 12 та тўп ўтказиб юборганмиз. Сафардаги ўйинларда худди биринчи даврадаги сингари рақиблар дарвозамизни 16 марта аниқ нишонга олишди.

Иккинчи даврада 20 очко жамғардик ва чемпионатни 12-ўринда якунладик.

 

                              Иккинчи давра жадвали

1 Локомотив 15 12 2 1 35 – 12 38
 2 Пахтакор 15 12 1 2 38 – 13 37
3 Насаф 15 9 3 3 21 – 9 30
4 Бунёдкор 15 8 4 3 23 – 10 28
5 Машъал 15 6 3 6 20 – 20 21
6 Бухоро 15 6 3 6 19 – 21 21
7 Қўқон-1912 15 6 2 7 19 – 28 20
8 Нефтчи 15 6 1 8 18 – 21 19
9 Навбаҳор 15 6 1 8 18 – 25 19
10 Шўртан 15 4 6 5 22 – 23 18
11 Андижон 15 5 2 8 15 – 27 17
12 Олмалиқ 15 4 4 7 22 – 29 16
13 Сўғдиёна 15 5 1 9 19 – 28 16
14 Металлург 15 3 3 9 22 – 24 15
15 Динамо 15 3 5 7 18 – 28 14
16 Қизилқум 15 4 1 10 17 – 27 13

 

Якуний ҳолат

Ўтказилган 30 учрашувнинг 9 тасида ғалаба қозондик, 4 тасида дуранг қайд этилди. 17 баҳсда мағлубиятга учрадик. Тўплар нисбати: 31-52.

Ўз майдонимиздаги 15 учрашувнинг 6 тасида ғалаба қозондик. Учтасида дуранг натижа қайд этилган. 6 учрашувда мағлубиятга учралган. Сафардаги кўрсаткичимиз: уч ғалаба, бир дуранг, ўн бир мағлубият.

Ўз майдонимиздаги ўйинларда 19 гол киритдик. Сафардаги баҳслардаги голларимиз сони эса 12 тани ташкил этади.

Қўқонда бўлиб ўтган ўйинларда 20 марта ўз дарвозамиздан тўп ўтказиб юборганмиз. 32 та гол сафардаги учрашувларга тўғри келади.

 

                                          Якуний жадвал

1 Пахтакор 30 24 3 3 66-23 75
 2 Локомотив 30 23 5 2 66-22 74
3 Насаф 30 19 5 6 46-20 62
4 Бунёдкор 30 18 5 7 44-19 59
5 Нефтчи 30 16 4 10 41-30 52
6 Олмалиқ 30 12 8 10 53-49 44
7 Машъал 30 11 5 14 37-42 38
8 Навбаҳор 30 11 4 15 40-51 37
9 Металлург 30 10 6 14 44-38 36
10 Қизилқум 30 10 4 16 38-49 34
11 Шўртан 30 8 9 13 42-53 33
12 Қўқон-1912 30 9 4 17 31-52 31
13 Андижон 30 8 4 18 27-56 28
14 Бухоро 30 7 5 18 31-53 26
15 Сўғдиёна 30 8 2 20 31-60 26
16 Динамо 30 6 7 17 28-48 25
Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 19:29, 30.11.2015.
Ўқилди: 2608 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.