Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Футболдан сўнг нималар билан шуғулланиш мумкин?

Баҳо:
+ | -

Футболчилар орасида ҳам серқирра йигитлар кўп. «Спортивнўй Бизнес» (Sports.ru сайти) блоги айнан шундайларга эътибор қаратди. Яъни айрим собиқ ва амалдаги футболчиларнинг иккинчи йўналишдаги фаолиятларига зимдан нигоҳ ташлади. Хўш, кимлар қандай юмуш билан банд бўлишяпти?

Алексей Бугаев - макулатура йиғувчи ва юк етказиб берувчи. Вақтида Россия терма жамоасига ҳам жалб этилган ҳимоячи 29 ёшидаёқ бутсаларини михга илиб, эътибордан четга чиқди. Лекин яқинда «ССФ» нашри ходимлари уни топиб, қизиқарли интервью уюштиришди. Маълум бўлишича, Бугаев айни пайт макулатура (қоғоз чиқиндилари) йиғиш билан шуғулланаётган экан. Шунингдек, узоқ жойларга юк етказиб бериш фаолиятини ҳам йўлга қўйган. Энг қизиғи, Алексей охирги 5 йил давомида лоақал битта расмий ўйинга тушмаган. Қисқаси, у футболдан мутлақо узоқлашган ва бундан заррача афсусланмаётган экан.

Матьё ФламиНИ - биоёнилғи ишлаб чиқарувчи. Франциялик ҳимоячи ҳали фаолиятига нуқта қўйгани йўқ. Аммо унинг келажакда нима билан шуғулланиши аниқ. Бу масалада Матьёга қойил қолиш керак. Ахир унинг кўплаб касбдошлари футболдан сўнг нима қилиш ҳақида тузукроқ ўйлаб ҳам кўрмаган бўлсалар, ажабмас. Матьё ўз маблағининг катта қисмини тадқиқот ишларига йўналтиради. Яъни саноат соҳасига дахлдор шахсий фирмасида биоёнилғи ишлаб чиқармоқчи. Ғояга кўра, ишлаб чиқарилган маҳсулот нефть ўрнини босиши керак. Ушбу лойиҳа бозори тахминан 20 миллиард фунтга баҳоланмоқда. Агарда Фламинининг барча режалари амалга ошса, у биоёнилғи соҳаси шайхига айланади. Шунда ҳозирги клуби - «Арсенал»ни ҳеч қандай муаммосиз сотиб олиши ҳам мумкин.

Горан ГавранЧич - меъмор. «Динамо» (Киев) клуби ва Сербия терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси ёшлигида 2та нарсага қаттиқ қизиққанини ҳеч қачон яширган эмас. Улардан бири - футбол унинг ҳаётида асосий машғулотга айланди. Аммо Горан иккинчи муҳаббати - меъморчиликдан ҳам бутунлай воз кечгани йўқ. Мана, у энди архитектура билан бемалол шуғулланиши мумкин. Гавранчич ҳозирда ўз юртида истиқомат қилмоқда ва маҳаллий фирмалардан бири учун янги бино лойиҳаси устида иш олиб бормоқда.

Дем де Зеув - либослар дизайнери. «Спартак» (Москва) мухлислари голландиялик футболчини узоқ вақт клубнинг ёмон трансфер сиёсати рамзи сифатида эслаб юришса, ажабмас. Ахир у Россия чемпионатида айтарли каромат кўрсатолмаганди. Аммо бу ҳолат де Зеувнинг ўзини заррача хавотирга солмаса керак. Ҳарқалай, унинг ҳозирги ишлари жойида. Дейлик, либослар дизайнери сифатида шахсий брендини яратди. Умуман, футболчининг маҳсулотлари спортчилар орасида анча оммалашиб ҳам улгурди.

Эдвин ван дер Сар - маркетинг билимдони. Афсонавий голкипер фаолиятидан сўнг ортиқча бош қотириб ўтирмади. Яъни фаолият йўналишини кескин ўзгартиришга эҳтиёж сезмади. У шунчаки, «Аякс» клубида маркетинг бўйича директор лавозимини эгаллади. Эътиборлиси, «МЮ»нинг собиқ посбони янги ишда ҳам дарҳол ўзини кўрсата бошлади. Дейлик, маркетинг агентликлари билан ҳамкорлик жараёни ва реал ҳомийларга муносабатни тамомила ўзгартирди. Шунингдек, Осиё бозорига кириб бориш бўйича режалар тузди, ижтимоий тармоқларда ишлаш масаласида янги стратегияни қўллади.

Каха Каладзе - сиёсатчи. Грузиялик футболчи яшил майдонда жавлон урган пайтлариёқ турли бизнес-лойиҳаларга маблағ тика бошлаганди. Дейлик, энергетика соҳасига. Кейинчалик бу қизиқиши кучайиб борди ва яхши алоқалари қўл келиб, «Милан»нинг собиқ ҳимоячиси Грузия энергетика вазири лавозимини эгаллади. Тўғри, ҳамма ҳам унинг сиёсат айвонига қадам ташлашини жиддий қабул қилмаганди. Аммо факт шуки, Каладзе 3 йилдан буён вазирлик курсисини бўшатмаяпти.

Тим Визе - рестлер. Яна бир машҳур дарвозабон голландиялик амплуадошидан фарқли ўлароқ, анча қизиқарли йўлга қадам ташлади. «Хоффенхайм»га ўтишидан сўнг ортиқча вазн тўплагани боис, омадсизликка учраган Визе узоқ ўйлаб ўтирмай, катта футбол дунёсидан четга чиқди ва бир «юмалаб» ...профессионал рестлерга айланди-қўйди. Айтганча, у реслингда ҳам оз-моз муваффақиятга эришиб улгурди. Асосийси, янги образда чакки кўринмаяпти.

Пол Кончески - кафе хўжайини. Бу футболчи «КПР» таркибида Англия чемпионшипида ўйнашда давом этяпти. Аммо фаолиятига нуқта қўйишга тайёр. У ҳозирда шахсий кафесига эга. Тўғри, у ерда онаси тайёрлаган пирогларни сотиб, миллион-миллион тополмас, аммо шу орқали бобоси орзусини амалга оширди.

Луи Саа - ижтимоий тармоқ эгаси. Франциялик ҳужумчи оммавий тус олган интернет соҳасига бош суқди. Аниқроғи, шахсий ижтимоий тармоқ тузишга киришди. У Axis stars, деб номланган. Бу тармоқда профессионал спортчилар (фақат футболчилар эмас) турли масалаларда ўзаро фикр алмашадилар, агентликларга ҳамкорлик бўйича маслаҳатлар берадилар. Табиийки, ёш касбдошларига йўл-йўлиқ кўрсатиб, улар билан дилдан суҳбатлашадилар ҳам. Тўғри, Саа ҳозирча спортдаги Цукербергга айлангани йўқ, аммо бир қатор юлдузларни ўз тармоғига жалб эта олди.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 13:54, 09.12.2015.
Ўқилди: 3526 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.