Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Бугун дунёда Халқаро футбол куни нишонланмоқда

Баҳо:
+ | -

БМТ қарорига кўра ҳар йили 10 декабрь кунини дунё ҳамжамияти Халқаро футбол куни сифатида нишонлайди.

Миллионлаб инсонлар учун мазкур спорт тури нафақат севимли машғулот, балки ҳаёт тарзининг бир қисмидир.

Футбол Ўзбекистон спортининг ҳам таркибий қисмидир. Ўзбекистон футболи тарихи 20 асрнинг бошларига бориб тақалади. Футбол жамоалари дастлаб Қўқон ва Фарғонада вужудга келган. Кейинчалик, Тошкент, Самарқанд, Андижон шаҳарларида футбол жамоалари ташкил этилиб, улар орасида турнирлар ташкил этила бошланган.

Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 1928 йилда ташкил этилиб, турли мусобақаларда иштирок эта бошлаган. 1956 йилда Тошкент шаҳрида "Пахтакор" футбол клуби ташкил этилган ва бу жамоа ҳозирга қадар Ўзбекистоннинг энг етакчи жамоаси бўлиб қолмоқда.

2006 йилнинг 1 майида Ўзбекистон президенти Ислом Каримов "Ўзбекистонда футболни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарор чиқарган.

2012 йилнинг 1 июнида Вазирлар Маҳкамасининг футбол клублари, Ўзбекистон футбол федерацияси ва унинг жойдаги бўлинмаларини моддий техник базасини мустаҳкамлашга қаратилган Қарори қабул қилинган.

Ўзбекистонда ушбу спорт назоратини ФИФА ва ОФКнинг тўлақонли аъзоси бўлган ЎФФ олиб боради. 2013 йилнинг 7 январида Швейцариянинг Цюрих шаҳрида ФИФАнинг тантанали маросимида ЎФФга Fairplay мукофоти топширилган.

ЎФФ ҳамда футбол клублари фаолиятини такомиллаштириш учун 2006 йилда Профессионал футбол лигаси ташкил этилган бўлиб, у Олий ва Биринчи лига жамоалари фаолияти, улар орасидаги бошқа алоқаларни мувофиқлаштириш ҳамда жамоалар ўртасида республика мусобақаларини ташкиллаштиришга масъул ҳисобланади.

Тарихга мурожаат қилинса, бу ўйин биринчи марта эрамиздан аввалги 2 мингинчи йилларда Хитойда пайдо бўлган деган маълумотлар бор. У пайтлар бу ўйин футбол эмас “оёқ билан ўйналадиган ўйин” деб аталган экан, яъни, хитой тилида Цу Чю деб аталган, агар ўзимизни тилга ўгирсак “оёқ билан итариш” деган маънони англатар экан. Тарихда хитой ҳарбийларини жисмонан “форма”да ушлаб туришда асосан футболдан фойдаланишган.

Баъзи бир манбаларда, VIII асрларда Англия ҳудудида яшаган сакслар жангдан сўнг мағлуб бўлган рақиб жангчиларининг бошларини танасидан жудо қилишиб, майдонда тепишгани ҳақида маълумотлар ёзилган. Тарихда футбол ҳозирги кўринишда, яъни дарвоза ўрнатилиб унга қараб тўп тепилиши кўринишидаги ўйин қачондан буён ташкил бўлганлиги ҳақида маълумотлар кам.

1891 йилнинг март ойида, Жанубий ва Шимолий Англия терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтган мусобақада тарихда биринчи марта дарвозага тўр илинган.

Футболни эслатадиган спорт тури қадимги Юнонистон ва Римда ҳам бундан 2500 йил илгари ўйналган. Бу спорт тури номи “тўп учун кураш” бўлган. Тарихда футбол кўпинча ҳарбийларни жисмоний тарбия қилишда кенг қўлланилгани ҳақида маълумотлар кўп учрайди. Шундан келиб чиқадики, бекорга, футболда ўйинчилар томонидан содир этиладиган қўполликлар кўпинча жанговор усулларни эслатиб юборади.

Манба: Kun.uz
Киритилди: 13:15, 10.12.2015.
Ўқилди: 2896 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.