Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду фаолиятини тугатиш вақти яқинлашаётган бўлсада бундан хавотир олаётгани йўқ. Шу сабаб 30 ёшли футболчи ҳали бутсаларини михга илмоқчи эмас.
"Шартномам тугаш муддати яқинлашаётган вақтда мен "Реал" қолиш-қолмаслик ҳақида қарор қабул қилишим зарур. Менга ҳаммаси ёқадиган бошқа жамоа ёки фаолиятимга якун ясаш ҳақида бир неча йилдан сўнг ўйлаб кўраман, – дейди Роналду APга. – Бу нормал ҳолат. Бошланган нарса бир кун тугайди. Мен бунга тайёрман ва бундан хавотир олмайман.
Аммо ҳозирча фаолиятимни тугатиш ҳақида ўйламаяпман. Ҳали ҳам тезкорман, жисмоний томондан муаммолар йўқ. Мен ҳаттоки, 21-22 ёшли футболчиларга қарши ўйнаганимда улардан тезкорроқман. Умид қиламанки, барчаси шундай қолади".
Эслатиб ўтамиз. Роналду ЕЧЛ гуруҳ босқичи 6-турида "Мальмё"га қарши кечган баҳсда покерга эришиб, турнирнинг тўпурарлар баҳсида 88 гол билан мутлоқ етакчига айланиб олди.