Кириш Регистрация
02/06 00:00 Боруссия Д 0-2 Реал Мадрид
02/06 19:00 Андижон 1-3 Пахтакор
02/06 19:30 Насаф 3-0 Локомотив
02/06 21:00 Аталанта 2-3 Фиорентина

Биласизми, 10 декабрь халқаро футбол куни эди!

Баҳо:
+ | -
Ҳар йили 10 декабрда жаҳон ҳамжамияти анъанавий тарзда Халқаро футбол кунини нишонлайди. Бу спорт тури бутун дунёдаги миллионлаб одамлар учун нафақат мароқли дам олиш манбаи, балки турмуш тарзига ҳам айланиб улгурди. Байрам санаси муносабати билан жойларда турли даража ва миқёсда кўплаб ўйинлар ўтказилди. Футбол хусусан, Ўзбекистон спорт ҳаётининг ҳам таркибий қисми ҳисобланади. Мамлакатимизда унинг тарихи чуқур илдизга эга. Яъни ХХ асрнинг бошига бориб тақалади. Илк жамоалар Қўқон ва Фарғонада пайдо бўлган. Кейинчалик Самарқанд, Тошкент, Андижон ва бош¬қа шаҳарларда ҳам жамоалар ташкил этилган. Табиийки, вақти-вақти билан улар ўртасида мусобақалар ўтказилган. 1956 йилга келиб, Тошкентда «Пахтакор» клубига асос солинган, у ҳозирги кунга қадар мамлакатимизда етакчилардан бири ҳисобланади. Давлат мустақиллигига эришилгач, ўзбек футболи учун тараққиётнинг мутлақо янги даври бошланди. Республикада оммавий, болалар-ўсмирлар, аёллар ва мини-футбол ривожига боғлиқ кўплаб масалаларни ҳал этишга қаратилган ҳуқуқий ва меъёрий база шакллантирилди. Жумладан, 2006 йил 1 май куни Президент Ислом Каримовнинг «Ўзбекистонда футболни ривожлантириш борасида қўшимча чора-тадбирлар ҳақида»ги қарори қабул қилинди. Ҳужжатга мувофиқ, Қўллаб-қувватлаш жам¬ғармаси тузилди ва бутун мамлакатда унинг филиал¬лари ташкил этилди. Бугун жамғарма томонидан болалар ва ўсмирлар футболини ривожлантириш, янги ўқув-машғулотлар объектларини барпо этиш бўйича улкан ҳажмда иш олиб бориляпти. Бундан ташқари, 2012 йил 1 июнь куни Вазирлар Маҳкамаси клублар, Ўзбекистон футбол федерацияси ва унинг ҳудудий бўлимлари моддий-техник базасини мустаҳкамлашга қаратилган қарор қабул қилди. Мамлакатимизда ушбу спорт турини назорат қилиш ва бошқариш ЎФФ зиммасида. Биласиз, у халқаро футбол федерацияси (ФИФА) ҳамда Осиё футбол конфедерацияси (ОФК)нинг тенг ҳуқуқли аъзоси ҳисобланади. 2013 йилнинг 7 январь куни Швейцариянинг Цюрих шаҳрида бўлиб ўтган ФИФАнинг тантанали маросимида ЎФФга ҳалол ўйин учун Fair Play соврини топширилди. 2008 йили юртимизда ЎФФ фаолиятини профессионаллаштириш, спорт клублари фаолиятини мукаммаллаштириш мақсадида  профессионал футбол лигаси (ПФЛ)га асос солинди ва у олий ҳамда биринчи лига жамоа¬лари ўртасидаги республика биринчиликларини ўтказишга жавоб беряпти. Шунингдек, лигалар фаолияти, улар ўртасидаги бошқа муносабатларни мувофиқлаштиряпти. Алоҳида таъкидлаш жоиз, футболни профессионаллаштириш тизими биринчи навбатда, ўзбек клубларининг Осиё Чемпионлар Лигаси ва ОФК кубогидаги муваффақиятли иштирокларини таъминлаш, шунингдек, миллий жамоани юқори савияли футболчилар ҳисобига кучайтириш мақсадида олиб бориляпти. Бошқача айтганда, ҳаракатлар жамоаларимизнинг ОФК ва ФИФА байроғи остидаги мусобақаларда муваффақиятли иштирок этишларига қаратилган. Мамлакат бош жамоаси таркибини шакллантиришда ўсмирлар, ёшлар ва олимпия термалари ўртасида ўзига хос кўприк тузилган. Бунинг натижасида бош жамоага тушиш учун спортчилар ўртасида катта рақобат юзага келди. Охирги йилларда Ўзбекистон ўсмирлар ва ёшлар терма жамоалари қитъа миқёсидаги омадли иштироклари туфайли мунтазам равишда жаҳон чемпионатлари йўлланмасини қўлга киритишмоқда. Шу кунга қадар 3та ўсмирлар, 2та ёшлар термаси жаҳон биринчилигининг финал босқичида қатнашди. Ўзбекистонлик ёш спортчиларнинг йирик халқаро турнирлардаги иштирокларини ҳеч шубҳасиз, муносиб баҳолаш мумкин. Мисол учун, 2011 йили Мексикада ўтган U-17 тоифасидаги жаҳон чемпионатида футболчиларимиз жуда ишончли ўйин намойиш этишди ва мусобақанинг чорак финалига чиқишди. Орадан 2 йил ўтиб, Туркиядаги мундиалда энди мамлакатимизнинг U-20 тои¬фасидаги ёшлар термаси шундай натижани такрорлади. 2012 йили Ўзбекистон ўсмирлар термаси (U-16) миллий футболимиз тарихида илк марта Осиё чемпионати ғолибига айланди. Якунланаётган йилда Ўзбекистон U-20 термасининг бирданига 3 нафар вакили «Йилнинг энг яхши ёш футболчиси» номинациясида ОФК лауреати бўлишга даъвогарлик қилди. Якунда ярим ҳимоячи Дос¬тонбек Ҳамдамов нуфузли соврин соҳибига айланди. Ўзбек футболи тарихидаги ушбу воқеа республикамизда ёш иқтидорлар билан ишлаш тизимининг эффект бераётганини яна бир бора тасдиқлади.  Шубҳасиз, ушбу спорт турида Ўзбекистон ғурури ва жаҳоннинг энг яхши ҳакамларидан бири Равшан Эрматовдир. У жаҳон чемпионатларида 9та ўйин бошқарди, бу бош ҳакамлар учун рекорд натижа ҳисобланади. Эрматов Ватан олдидаги хизматлари учун «Ўзбекистон ифтихори» унвони ва «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан тақдирланди. Равшан Эрматов - «Осиёнинг энг яхши рефериси» номинациясида 5 карра лауреат бўлган ягона ҳакам. У шунингдек, Ўзбекистонда футбол тараққиёти ва шон-шуҳратини ошириш йўлидаги салмоқли ҳиссаси учун «Ўзбекистон футбол федерацияси» фахрий белгиси билан ҳам тақдирланган. Шундай қилиб, Ўзбекистонда футболни ривожлантириш ва оммалаштириш бўйича ишларнинг эффектли тизими халқаро ареналарда мамлакатимиз номидан муносиб ўйнаётган спортчиларнинг юқори натижаларида акс этмоқда. 
Манба: 12news.uz
Киритилди: 11:02, 15.12.2015.
Ўқилди: 3159 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.