Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Роналдунинг буюклиги нимада?

Баҳо:
+ | -

Тармоқларда Криштиану Роналдунинг кубок финалида «Ал-Ҳилол»га пеналтилар сериясини ютқазгандан кейинги ҳолати, йиғлагани айланиб юрибди.

Мен оддий, футболни тушуниб-тушунмай бир нарсаларни қоралайдиган, маҳаллий даражадаги бир журналист бўлиб ҳам, Саудия Арабистонидаги футболни менсимайман, ёзмайман, ҳамкасбларим кўп ёзишса, энсам қотади, ҳақиқий футбол Европада, шунинг учун Месси ё Роналдунинг голлари ҳам, ўйинлари ҳам футболмас, деб ҳисоблайман. Ўз даражалари учун албатта.

Ана энди, менки, шунақа тепадан қараб турсаму, бир неча «Олтин тўп» соҳиби, ҳам клуб, ҳам терма жамоаси билан Европа чемпиони, яна ўнлаб рекордлар соҳиби, футболнинг энг чўққисини кўрган Роналду йиғлаб ўтирса?

Табиийки, футболчи маош олгач, бор имкониятини ишга солади, ҳар қандай ўйинга жиддий қарашга мажбур, худди агар менга таҳририятдан Саудия футболини ёритиш топширилса, бор эътиборимни қаратишим шартлиги сингари - профессионализм. Футболда, ҳаётда ҳам профессионалларни топиш қийин эмас.

Лекин эмоция, кўз ёшлар бу бошқа, юқорироқ даража. Бу инсоннинг характерини ҳам очиб беради, ишига, меҳнатига, ўзига, унга ишонганларга, орзусига бўлган муносабатнинг қанчалик юқори эканини исботлайди. Эслаб қолинг, қанчадир йил ўтиб, Роналдунинг Медейрадаги маҳаллалар ўртасидаги қандайдир ўйинда ютқазганини ва йиғлаб ўтирганини кўрамиз, аниқ.

Шунинг учун ҳам, Роналду, бугунданмас, эллик йил кейиндан туриб қараганимизда ҳам, энг буюклардан бўлиб тураверади, ундан кам бўлмаган, балким, ундан иқтидорлироқ Роналдинио, Кака, Азар, Ибраҳимович, Зидан, Фигу, Руни, умуман ҳаммадан юқорироқда тилга олинаверади. Шунчаки, қойил!



Қаҳрамон Асланов.

Манба: https://t.me/aslanov_futbol
Киритилди: 10:00, 02.06.2024.
Ўқилди: 8112 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.