«Бавария» бош мураббийи Венсан Компани соғлиғи билан боғлиқ муаммолар сабаб жамоа фаолиятидан вақтинча четлаштирилди.
Мюнхен клуби раҳбарияти мутахассис тўлиқ соғаймагунча уни ишга жалб қилмаслик бўйича кўрсатма берган.
«Биз у билан футбол ҳақида гаплашмаймиз. Бу борада аниқ кўрсатма олганмиз. У соғайиши ва оиласи билан вақт ўтказиши керак. Тўлиқ тикланиши учун уни ишга жалб қилмаяпмиз», — деди Компани ёрдамчиси Аарон Дэнкс.
Эслатиб ўтамиз, 40 ёшли мураббий 23 октябрь куни машғулот пайтида ҳушидан кетиб, шифохонага ётқизилган. Шифокорлар унда мия пардаларининг таъсирланишини аниқлаган.
28 октябрда шифохонадан чиққан Компани ҳозир уйида даволанмоқда.
Унинг йўқлигида «Бавария»ни Аарон Дэнкс бошқармоқда. У бугунги «Боруссия» Дортмундга қарши Бундеслиганинг 8-тур ўйинида ҳам бош мураббий вазифасини бажаради.













