«Реал» раҳбарияти Тибо Куртуанинг ўйинларидан мамнун бўлса-да, бельгиялик дарвозабонга узоқ муддатли ўринбосар излашни бошлаган.
Инсайдер Б. Фернандес маълумотига кўра, мадридликлар эътиборини «Брайтон» посбони Барт Вербрюггенга қаратган. Нидерландиялик футболчи Куртуанинг келажакдаги вориси бўлиши мумкин бўлган номзодлардан бири сифатида кўрилмоқда.
Шу билан бирга, «Реал» ҳозирча Куртуа билан хайрлашишни режалаштирмаяпти. Аксинча, тажрибали дарвозабон яқин вақт ичида клуб билан шартномасини узайтириши кутилмоқда.













