Кириш Регистрация

«Реал» ниманинг эвазига ғалаба қозонди?

Баҳо:
+ | -

Терзич «Реал»ни тўхтатиш учун жуда яхши режа тузди ва бу ишлади ҳам. Биринчи таймда зарбалар сони бўйича 8-2. Иккинчи таймда «Реал» ўз прессинг/схемасини ўзгартириб, вазиятни тенглаштирган бўлса-да, зарбалар сони 3:4, яъни кураш давом этаётганди.

Одатда, агар кучсизроқ жамоа фаворитга қарши тенг ўйнаётган, яъни режа ўхшаётган бўлса, ҳеч нарса ўзгартирилмайди, жамоалар кучини яқинлаштириб турган темп ва тизимни сақлашга уринилиши керак, мантиқан. Ахир айнан шу фактор - ғалаба сари ягона йўл.

Аммо «Реал»да бошқа топ клубларда бўлмаган ажойиб хусусият ҳам бор - гўёки ростан ҳам бу кун «Реал»нинг куни эмаслигига, аслида, улар билан ўйнаш осонлигига ишониб қоласиз. Бу устунлик ахир ўша мукаммал режангиз туфайли бўлди, «Реал»ни ноқулай шароитга солиб қўйганингиз учунгина ҳали ҳам имкониятни сақлаб турибсиз, дейдиган одам йўқ.

Терзич, бемалол, энди ҳатто схемани ўзгартириб ҳам, «Реал» билан беллашмоқчи бўлди, қанотдаги Адайеми ўрнига Марко Ройсни туширди. Футболчилар янги схемага ўтиб, вазифалар тақсимлаб олгунларича, «Реал» ўша бўшлиқни ҳис қилди. Бу борада ҳақиқатан «Реал» - топ - рақибнинг ожиз нуқтаси вақтинча, бирор муддатга пайдо бўлиб қолса ҳам, буни дарҳол ҳис қилибгина қолмасдан, натижага айлантиради. Ройс тушганидан сўнг, «Реал» 2 гол уриб, ўйин тақдирини ҳал қилиб олгунча, ўн дақиқа ичида зарбалар сони 7-0.

«Реал» 15 марта Чемпионлар Лигаси ғолиби. Турнирнинг ушбу форматдаги охирги мавсумида «Реал» ғолиб бўлмасаям адолатданмас, ахир. Турнир шу кўринишга келганидан буён 9-ғалаба. Энг яқин жамоа - «Барселона»да 4та. «Бавария» ва «Милан»да 3тадан. Охирги 27 финалнинг учдан бири мадридликларнинг чемпионлиги билан тугаган.

Айтишади-ку, буниси бузилиб қолди, бошқасини олиб кел, деб. Ростанам бу ЕЧЛ бузилиб қолди, келаси йилдан бошқачаси бошланади.

Қаҳрамон Асланов.

Манба: https://t.me/aslanov_futbol
Киритилди: 09:24, 02.06.2024.
Ўқилди: 5831 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7204]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3510]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3311]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3065]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2278]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2203]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2133]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2121]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2036]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2026]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик