Кириш Регистрация
05/10 00:00 Леганес 0-0 Валенсия
05/10 16:30 Кристал Пэлас 0-1 Ливерпуль
05/10 17:00 Эспаньол 2-1 Мальорка
05/10 18:00 Удинезе 1-0 Лечче
05/10 19:00 Арсенал 3-1 Саутгемптон
05/10 19:00 Брентфорд 5-3 Вулверхэмптон
05/10 19:00 Лестер 1-0 Борнмут
05/10 19:00 Вест Хэм 4-1 Ипсвич
05/10 19:00 Манчестер Сити 3-2 Фулхэм
05/10 19:15 Хетафе 1-1 Осасуна
05/10 21:00 Аталанта 5-1 Женоа
05/10 21:30 Лас-Пальмас 0-1 Сельта
05/10 21:30 Вальядолид 1-2 Райо Вальекано
05/10 21:30 Эвертон 0-0 Ньюкасл
05/10 23:45 Интер 3-2 Торино
06/10 00:00 Реал Мадрид 2-0 Вильярреал
06/10 14:00 Пахтакор 0-0 Динамо
06/10 15:30 Ювентус - Кальяри
06/10 17:00 Жирона - Атлетик Бильбао
06/10 17:30 Украина - Франция
06/10 18:00 Болонья - Парма
06/10 18:00 Лацио - Эмполи
06/10 18:00 Челси - Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла - Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес - Барселона
06/10 20:00 Бразилия - Аргентина
06/10 20:30 Брайтон - Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца - Рома
06/10 21:30 Севилья - Бетис
06/10 23:45 Фиорентина - Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад - Атлетико

«Интрига»нинг омонат қайтиши

Баҳо:
+ | -

Мана, қўлимизда олий лига-2015 турнир жадвалининг якуний кўриниши бор! Эсингиздами, 12 май куни ўтказилган 8-тур ўйинларидан сўнг Ўзбекистон 24-миллий чемпионати турнир жадвали қандай эди? Тепада «Нефтчи», «Насаф», «Олмалиқ» ва шулардан кейингина «Локомотив», «Пахтакор»... Бироқ 9-турдаёқ ҳаммаси жой-жойига тушганди (тўғри, фақат ўйин салоҳияти бўйича). Тур шарҳи сифатида берилган мақолада шундай ёзилганди: «9-тур 9-вал каби чемпионат етакчиларини чўктирди. Фарғонанинг «Нефтчи» клуби Тошкентда ҳеч қандай каромат кўрсата олмади: нурсиз ўйин ва ҳеч қандай маъно йўқ. Аксинча, «пахтакорчилар» анча бардам ва фаолроқ кўринишди ҳамда чемпионат етакчисидан ҳар томонлама устунлик қилишди. «Насаф» эса камтарин «Металлург»га имкониятни бой берди, «Олмалиқ» Тошкент «темирйўлчилари» билан очколарни бўлишиб олди».

Нима ҳам дейиш мумкин - бир йилда етакчига айланиш мумкин эмас. Бироқ режали ҳаракатларнинг ўзиёқ мақтовга лойиқ! Демак, умид қиламизки, бўлажак мавсумда биринчиликдаги «интрига» бир неча турдан кейиноқ сўнмайди. Қаранг, бу йилги якуний жадвалнинг юқори 4та поғонасини бир мавсум олдин кучли квартетга киришган ўша-ўша клублар банд этишди. Боз устига, ўша тартибда. Шу оддий сабабга кўра, янги ўринлар коэффициенти жадвалчасини келтирамиз.

Жамоаларнинг Ўзбекистон чемпионатларидаги умумий-ўртача кўрсаткичлари (2002-2015)

Жамоаларнинг ўртача сони:           15,00

 

Бундай жадвал тизимининг қоидалари анча содда - ҳар бир клубга «Ўрин коэффициенти» ёзилади. Бу унинг турнир жадвалида эгаллаган ўрнини муайян йилдаги лига иштирокчилари сонига бўлинган ҳолда чиқарилади. Бундай содда ҳаракат билан турли йилларда лига иштирокчилари сони тенг бўлмагани «йўққа чиқарилади». Яъни барчаси ЯГОНА критерия бўйича олинади. Ҳар сафар битта поғонани эгаллаган клуб эса, лига иштирокчилари сони кўпроқ бўлган мавсум учун рейтингда нисбатан яхшироқ балл олади. Мисол учун, «Олмалиқ» охирги 2та мавсумда ҳам 6-ўринни банд этди. Бироқ бир йил олдин унинг «Ўринлар коэффициенти» 0,4286га тенг эди, энди эса бу кўрсаткич 0,3750ни ташкил қилди. Шунинг баробарида «экватор» чизиғини эгаллаган клуб тенг балл олди. Чунончи, «Навбаҳор» аввалги мавсумда 14та жамоа ичида еттинчи бўлганди, бу йил эса 16та иштирокчи орасида 8-ўринни эгаллади ва ҳар иккиси учун тенг - 0,5000 балл олди.

Жадвал нега айнан 2002 йилдан кейинги мавсумларни қамраб олган? Маълумки, ҳар қандай жамият ўз тараққиётида эволюция даврларига эга бўлади. Ўзбекистон чемпионатида эса дастлабки 10 йилда шаклланиш тенденцияси аниқланган. Ўша мавсумларда 5та жамоа чемпионликни қўлга киритган. Бироқ «Нефтчи»нинг ҳукм­ронлиги яққол сезилиб турган.

2002 йилдан кейин эса биздан атиги 2та чемпион чиқди - «Пахтакор» ва «Бунёдкор». Катта эҳтимолки, охирги 2та мавсумни яна бир янги эволюция даври (кейингиси)га киритиш мумкин бўлар. Бироқ буни кейинроқ билиб оламиз... Ҳайратланарли ўхшашликка қаранг: Россия премьер-лигасидаги эволюция жараёни ҳам 2та тенг қатъий даврга бўлинган. Йиллар бўйича ҳам шундай: 2001 йилгача у ерда Москванинг «Спартак» клуби шак-шубҳасиз, «гегемон»лик қилган. Ҳарқалай, «спартакчилар» 1-ўринни фақат бир марта Владикавказ клубига беришган, холос. Кейин эса янги кучлар пайдо бўлди ва «халқ жамоаси» бошқа чемпионлик рутбасига эришолмади (айтганча, биздаги «Нефтчи» каби)... Агар янада узоқроқ нигоҳ ташласак, собиқ иттифоқ чемпионатида ҳам худди шундай аниқ сарҳад бўлганини кўрамиз. Бу 1960 йил. Ўша мавсум чемпионат асосан улкан кенгайиш ҳисобига республикалар пойтахтлари ўртасидаги кичик турнирдан барча ҳудудларнинг тўлақонли биринчилигига айланган эди! Хусусан, бизнинг «Пахтакор» ҳам ўша мавсум ўзини яққол намоён қилганди.

Бундай жадвал бизга турнирлардаги ишлар йилдан-йилга қандай тус олаётгани ҳақида аниқ тасаввур беради. Дейлик, охирги 14та мавсум давомида жадвалнинг юқори 2та поғонасини банд этган клублар чемпион бўлишди, холос: «Пахтакор» - 9 марта ва «Бунёдкор» - 5 марта. Бундай «ёриқ»да кейинги жамоа билан орада катта фарқ бўлиши табиий. Мисол учун, ғоя бўйича орадаги тафовутга яна бир жамоа жойлашиши мумкин эди. Буни Ўзбекистон чемпионатларининг дастлабки 10та мавсуми юзасидан тузилган коэффициентлар жадвалига қараб ҳам англаш имконияти бор. Бироқ умумий ҳолатнинг айнан шундай эканлигида ғайритабиий ҳолат йўқ. Агар дейлик, Испания чемпионатларининг коэффициентлар жадвалини тузсак, яна шунга ўхшаш «ёриқ» кўзга ташланади. Ахир у ерда ҳам 2001 йилдан кейин саноқли клублар чемпионлик тахтига кўтарилишди: «Барселона» - 7 марта, «Реал Мадрид» - 5 марта, «Валенсия» - 2 марта ва «Атлетико» - 1 марта.

Тўртинчи жамоадан кейинги масофа хусусида ҳам худди шундай дейиш мумкин. Фақат шуниси борки, «Локомотив»нинг охирги муваффақиятлари «фони»да бундай масофанинг вужудга келиши кутилган эмасди. Бироқ «темирйўлчилар» «қалдирғочлар»дан фарқли ўлароқ, етакчи клублардан бири сифатида шаклланишда анча кечикишди. Шубҳасиз, жадвалдаги бу фарқга охирги йилларда олий лигада 14та жамоа иштирок этгани ҳам таъсир қилди. Зеро, биз олган даврдаги мавсумларнинг тенг ярмида қатнашчилар сони шунча бўлди.

Клублар сони 16тага етказилганининг яна бир ижобий томонини битта фактда яққол кўриш мумкин: охирги 11та чемпионатдан буён 5та жамоа илк марта мавсум доирасидаги ўйинларнинг лоақал ярмида ғалаба қозониш уддасидан чиқди! Ушбу критерия нимаси билан муҳим? Фақат ғалабалар сонининг кўплиги алоҳида футболчиларда маҳорат ошиши ва жамоада ғолиблик руҳи шаклланишига ёрдам беради... Шундай экан, умид қиламиз, «... 4 ва 14-жамоа ўртасидаги фарқ - ўтиб бўлмас жарлик» (етакчи мутахассисларимиздан бири Дмитрий Михайловичнинг якунига етган мавсум таҳлили бўйича футболимиздаги ҳолат бўйича айтган гапи) секин-аста текисланади!!!

Мисол учун, «Олмалиқ»ни олайлик. Ғалабаларининг мағлубиятларига нисбати ижобий кўриниш олган жамоалар сони 4 ёки 5та бўлган йиллар у шунчаки, объектив томондан ишончлироқ ўйин кўрсатолмасди. Дейлик, клуб аввалги мавсумда ҳам 6-поғонани эгаллади ва бу гал ҳам шундай бўлди. Бироқ биринчисида ғалабаларнинг мағлубиятларига нисбати бўйича баланс «-3»ни ташкил этганди. Энди эса «}2»га айланди. Умуман, «Олмалиқ» олий лигадаги иштироки давомида бирор марта кетма-кет 2та мавсумни плюс кўрсаткичи билан якунламаган... Бу борада ҳам яхши томонга ўзгаришни кутамиз. Шунингдек, «Нефтчи» 2008 йилдан кейин (ўшанда охирги марта совриндорлар қаторидан жой олганди) то аввалги мавсумгача ўта «аянчли» кўринганди. Энди унинг ҳолати ҳам нисбатан яхшиланди.

Яна бир критерия борки, унга ҳам эътибор қаратиш зарур. Бу - дуранглар фоизи. Европанинг етакчи миллий чемпионатларида ушбу кўрсаткич доимо чамаси 25 фоизни ташкил қилади. Бизда эса бу йил дуранглар атиги 16,7 фоизга етди (240та ўйиндан 40та). Бу борада мутлақ паст кўрсаткич 2005 йили қайд этилганди - бор-йўғи 9 фоиз дуранг. Тўғри, орада кетма-кет 3та мавсум дуранглар фоизи 22-24 фоиз атрофида бўлган. Аммо буни таъбир жоизи билан эпизодик кўриниш сифатида баҳолаш тўғрироқ. Биздаги дуранглар кўрсаткичига хос характерли белги эса 18 фоизга тенг. Ҳарқалай, 14та мавсумда шунча ўйин сулҳ билан якунига етган.

«Ички муҳокамалар»даги яна бир натижамиз ҳам бевосита шунга боғлиқ. «Пахтакор» аввалги мавсум 26та ўйиндан 23тасида ғалаба қозонганди. Яъни мунтазам чемпионатнинг 88,5 фоиз ўйинида 3 очкодан олганди. Агар еврофутбол етакчиларига қарасак, Голландиянинг «Аякс» клуби ўзининг энг яхши даврида мавсумни 30та ғалаба билан якунлаган. У 1972 йили }30қ3-1, кейингисида эса }30қ4-0 (!) кўрсаткичини қайд қилганди. Бу барча ўйинларнинг 88,23 фоизида ғалаба қозонганини билдиради. Испанияда эса «Барселона» 2 марта 32тадан баҳсни ўз фойдасига ҳал қилган. Лекин бу ўйналган ўйинларнинг «атиги» 84,21 фоизига тенгдир.

Ниҳоят, тўпурарлар кўрсаткичига ҳам тўхталиб ўтиш зарур. Биласиз, охирги мавсумда Игорь Сергеев ўз ҳисобига 23та гол ёзиб қўйди (энди 24та бўлди). Бу 16та жамоа иштирокида ўтган 22та мавсум учун ўртача натижадир. Бош­қача айтсак, Сергеевнинг натижаси Жаъфар Ирисметовнинг 45та голдан иборат рекордига тортмайди, лекин шунинг баробарида охирги 5та биринчиликда «голеадорлар» қайд этишган 13, 17, 18, 19та гол кўрсаткичи ҳам эмас.

Давоми қандай?

Баъзан юзага қалқиб чиқадиган аксиома: «Агар 2та жамоа чемпионат ўтказиш учун кам саналса, 40таси кўплик қилиши муқаррар. Бироқ шубҳасиз, «нозик меъёр» ҳам борки, унда камлик заруратга айланади!»

Энди ўша меъёрни билиш қолди, холос. Бу - лигада 18та жамоа иштирок этиши. Агар Европа ЧЛда фақат иштирокчилари кўп бўлган лига вакиллари ғалаба қозонишгани хусусидаги факт бўйича айтсак, худди шундай... (футболимиз учун ғалати эшитилдими? Ҳечқиси йўқ, буни келажак учун «уй вазифаси», деб ҳисоблаймиз).

Александр ХОРИН, "ИнтерФУТБОЛ" газетаси

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 09:31, 17.12.2015.
Ўқилди: 2690 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.