Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

ОФК семинари бизга нима беради? (Мулоҳаза)

Баҳо:
+ | -

10-11 декабрь кунлари Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида ОФКнинг 2016 йилги Осиё чемпионлар лигаси ҳамда ОФК Кубогига бағишлаб анъанавий семинари ташкил қилинди. Мен бу семинарда илк бор иштирок этганим боис ўзига яраша илиқ таассуротлар билан
қайтдим ва қуйида ўз таассуротларимни баён этишни лозим топдим.

Семинар 10 декабрь куни эрталаб соат 9:00да бошланди. Ҳаммаси ажойиб тарзда йўлга қўйилган. Семинар бўладиган катта залга киришдан олдин рўйхатдан ўтасиз. Қайси клуб ходими эканингизни тасдиқлатиб, ОЧЛ ва ОФК кубогида қатнашувчи барча клублар
вакиллари ёзилган рўйхатга қўл қўясиз. Сизга ОФК вакиллари семинарда қатнашиш ҳуқуқини берувчи бейжикни тақдим этишади ва қарабсизки, семинар иштирокчисига айланасиз.

“Локомотив” футбол клубидан уч киши бу йилги семинарга бориб келди. Булар – клуб Бош директори Зокир ака Сеидуллаев, халқаро бўлим мутахассиси Сардор Акромов ва мен – жамоа матбуот котиби Хайрулла Холиқов. Биз билан шунингдек, “Пахтакор”, “Насаф” ва
“Бунёдкор” вакиллари ҳам икки кунлик семинарда иштирок этишди.

Семинар давомида кўпчилик ОЧЛ ва ОФК кубоги қуръасини кутгани бор гап. Аммо бошқа мавзулар ҳам ўзини қизиқтирмай қўймади. Хусусан ОЧЛ ва ОФК Кубогининг бу йилги мавсуми қандай ўтгани катта экранда жуда чиройли қилиб ёритиб берилди. Даставвал ОФК Бош котиби Дато Уиндсор Жон сўзга чиққан бўлса, кейинчалик ташкилотнинг “Мусобақалар ўтказиш бўлими” ходимлари навбати билан сўз олиб, ОЧЛ ва ОФК Кубоги ҳақида ўз фикрларини баён этишди. Сўзга чиққанлар орасида ўзбекистонлик мухлислар Павел Лузановни яхши танишса керак.

Икки кунлик семинарда мусобақаларни юқори савияда ташкил қилиш, меҳмон жамоаларга кўрсатиладиган хизматлар, матбуот билан ишлаш, стадионга мухлислар ташрифи, тартиб-интизомга риоя қилиш, келишилган ўйинларда иштирок этмаслик, ҳакамлик соҳаси,
маркетинг, ўйинларни ТВга узатиш ва тиббиёт билан боғлиқ масалалар кенг ёритилди. Маълумот ўрнида Жанубий Кореянинг “Чонбук Хюндай” жамоасининг ишлаш тартиби ҳамда қандай қилиб ривож топаётгани кенг оммага намойиш этилди. Семинарнинг охирги соатида
эса ОЧЛда бир гуруҳдан ўрин олган жамоалар бир-бирлари билан яқиндан танишиш имконига эга бўлишди. ОФКга клуб формалари тақдим этилди.

Табиатан шундайман, қайси бир давлатга бормай у ердаги футболни, футболга бўлган муносабатни ўзимизники билан таққослашни ва бу борада бирор хулоса чиқаришни жоиз деб биламан. Икки кунлик семинарда қатнашиб, шунга гувоҳ бўлдимки, ОФК ривожланишга, Осиёнинг барча бурчакларида футболни ўстиришга ҳаракат қилмоқда. Шунингдек, бу каби семинарлар шунчаки қоғоз тўлдириш, ўтса бўлди қабилида ташкил этилмаяпти. Улар-ку умуман бунақа нарсаларни тушунмайди ҳам. Ташкилот учун футбол ривожи ва унинг одамлар томонидан севиб томоша қилиниши бирламчи ўринда туради.

Бу каби семинарларга биздан ЎФФ ва ПФЛ ходимлари ҳам боришади. Аммо нима учундир ўзимизга келганда мана шундай йиғилишлар ҳеч ташкил қилинмайди. Тўғри, биздаям мавсум якунларига бағишланган йиғилиш, мажлислар бўлади, лекин унинг асосий қисми олий лига, Ўзбекистон кубоги ва биринчи лигага қуръа ташлаш билан ўтиб кетади. Бошқа масалалар деярли кўтарилмайди, кўтарилса ҳам шунчаки қўл учида ўтиб кетилади.

Биз ПФЛ ундай қилиши керак деб маслаҳат бера олмаймиз, лекин ички футболимизни бошқарувчи ташкилот ҳам ОФКдан ўрнак олиб ҳар йилнинг охирида мана шундай семинарлар ўтказиб турса фойдадан ҳоли бўлмасди. Эҳтимол, ОЧЛда иштирок этувчи клублар учун ПФЛ ташкил қиладиган семинар қизиқ туюлмас, чунки бу клубларнинг шундоқ ҳам кўп нарсадан хабари бор, аммо бошқа жамоалар учун айни муддао бўлади деган фикрдамиз.

Ўйлаймизки, ПФЛ йиғилишида ҳам мусобақаларни ташкил қилиш ва ўтказиш, меҳмон жамоаларни кутиб олиш ва кузатиб қўйиш, матбуот котибларининг ОАВ билан ишлаши, ўйинларга мухлислар ташрифи, келишилган ўйинларга қарши кураш олиб бориш, ҳакамлик муаммолари, маркетинг, менежмент, марказий баҳсларни “Спорт” ТВ орқали эфирга узатиш, тиббиёт масалалалари кўтарилса ва ҳар бир соҳа бўйича ўз мутахассислари минбарга чиқиб маърўза ўқиса, клублар вакиллари билан савол-жавоблар ўтказилса, мана шундагина футболнинг бошқа йўналишларида ҳам ривожланиш кузатилса ажаб эмас.

Матбуотда келишилган ўйинлар, стадионга келувчи одамларнинг сони йилдан йилга камайиб кетаётгани, аксарият учрашувлар ТВ орқали намойиш этилмаётгани кенг кўтарилади. Аммо шундай бўляптики, бу мавзулар матбуотда чиқиб шу билан қолиб кетяпти. Амалий чоралар эса кўрилмаяпти, кўрилаётган бўлса ҳам деярли сезилмаяпти. Биз неча марта айтганмиз, кучли чемпионат – бу кучли терма жамоа дегани. Чемпионатимиз зўр бўлиб, келилишган ўйинларга барҳам берилса ҳамда барча соҳаларда бирдек ривожланишга эриша олсак, ишонинг Япониядан кам жойимиз қолмайди. Чунки улар ўйнаётган футболни биз ҳам ўйнай оламиз.

Япониядек бўлиш учун эса фақат мураббий, ҳакамлар савиясини ошириш, футболчиларни қаттиқ шуғуллантиришнинг ўзи камлик қилади. Шу билан бирга ўзбек футболига атрофдагилар қизиқишини ҳам оширишимиз даркор. Катта-катта компанияларни футболга жалб қилишимиз керак, ҳомийлар футболга инвестиция киритишлари лозим. Олий лиганинг ҳар бир клуби қайси ўрин учун курашишидан қатъий назар, фақат натижа кўрсатишни ўйламасдан, матбуот билан ишлаш, маркетинг кабиларни ҳам йўлга қўйиб олиши лозим. Ва бу нарса 16та клубнинг ҳар бирида бўлиши керак. 16 жамоанинг кучайиши эса кучли чемпионатни юзага келтиради ва бундан биринчи навбатда Терма Жамоа ютади.

Малайзиядаги икки кунлик семинарда иштирок этиб, мен ўзимга мана шундай хулосаларни олдим. Малайзия узоқ, бориб-келиш осонмас, аммо ЎФФ ва ПФЛ биноси ҳаммамизга бир қадам. Футболда ниманидир ўрганиш учун жуда узоққа бориш шартмас. Шундоқ “Пахтакор” метросидан чиқиб, 10 дақиқача юрсангиз бас, билмаганларимизни ўргата оладиган ташкилот биноси бор. Ўзбек футболининг ривожи кўп жиҳатдан ана шу ташкилотда ишлайдиган раҳбарлар ва мутахассисларга боғлиқ. Айнан улар турли мавзуларда семинарлар ташкил этиб, одамларни футболга жалб қилиши соҳа вакилларининг қарашларини ўзгартиради деб ўйлаймиз.

Х.Холиқов.

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 13:04, 21.12.2015.
Ўқилди: 5897 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.