Кириш Регистрация
05/10 00:00 Леганес 0-0 Валенсия
05/10 16:30 Кристал Пэлас 0-1 Ливерпуль
05/10 17:00 Эспаньол 2-1 Мальорка
05/10 18:00 Удинезе 1-0 Лечче
05/10 19:00 Арсенал 3-1 Саутгемптон
05/10 19:00 Брентфорд 5-3 Вулверхэмптон
05/10 19:00 Лестер 1-0 Борнмут
05/10 19:00 Вест Хэм 4-1 Ипсвич
05/10 19:00 Манчестер Сити 3-2 Фулхэм
05/10 19:15 Хетафе 1-1 Осасуна
05/10 21:00 Аталанта 5-1 Женоа
05/10 21:30 Лас-Пальмас 0-1 Сельта
05/10 21:30 Вальядолид 1-2 Райо Вальекано
05/10 21:30 Эвертон 0-0 Ньюкасл
05/10 23:45 Интер 3-2 Торино
06/10 00:00 Реал Мадрид 2-0 Вильярреал
06/10 14:00 Пахтакор 0-0 Динамо
06/10 15:30 Ювентус - Кальяри
06/10 17:00 Жирона - Атлетик Бильбао
06/10 17:30 Украина - Франция
06/10 18:00 Болонья - Парма
06/10 18:00 Лацио - Эмполи
06/10 18:00 Челси - Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла - Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес - Барселона
06/10 20:00 Бразилия - Аргентина
06/10 20:30 Брайтон - Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца - Рома
06/10 21:30 Севилья - Бетис
06/10 23:45 Фиорентина - Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад - Атлетико

Дидье Дешам:«Валбуена муҳим футболчи, Бензема эса энди қайтмайди»

Баҳо:
+ | -

Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам Le Parisien газетасига берган интервьюсида Карим Бензема ва Матьё Вальбуэнага боғлиқ можароли иш таркибдаги футболчиларни гуруҳ-гуруҳларга бўлиниб кетишларига асос эмаслигини алоҳида таъкидлади. Яъни бу масалада хавотирланиш ўринсиз эканлигини билдирди. У шунингдек, товламачилик қурбонига айланган Матьё Вальбуэнани алоҳида қўллаб-қувватлашни ҳам унутма-ди.

Видеоёзув атрофидаги можаро ҳақида

- Ҳа, бу иш мени безовта қиляпти, асабийлаштиряпти. Албатта, терма жамоа бош мураббийи сифатида Евро-2016 стартига ярим йил қолган вақтда бундай ёқимсиз воқеа юз бермаслигини хоҳлардим. Мамлакат футбол федерацияси президентининг қарори (Бенземани тергов натижалари ойдинлашгунича терма жамоадан четлатиш хусусида)ни тушунаман ва уни сўзсиз қабул қиламан. Ушбу жиддий айблов ҳақида фақат одил суд хулоса чиқариши мумкин.

 

Вальбуэна ҳақида

- Можаро энди-энди бошланган пайт Матьё билан бафуржа гаплашдим, кейин ноябрда муайян тўхтамга келдим. Яъни ўртоқлик учрашувларига Вальбуэнани ҳам, Бенземани ҳам чақирмасликни лозим топдим. Ўйлайманки, бу билан Матьёни қўллаб-қувватладим. Чунончи, у ушбу жиноят ишида жабрдийда ҳисобланади. Умуман, уни нимада айблаш мумкин? Ўзи Матьёни ҳимоя қилиш фикридан йироқман, чунки у ҳеч нарсада айбланмаяпти. Фақат бир нарсани айтишим керак, гап ҳамон терма жамоа учун муҳим ўйинчи саналувчи йигит ҳақида кетяпти.

 

Бензема ҳақида

- Бир сафар кимдир менга шундай деган эди: «Мураббий футболчиларга кўп нарса беради, аммо бунга жавобан улардан бирор нарса кутиши ноўрин». Бу ачинарли ва даҳшатли, аммо алоҳида сиқилиш ёки ранжишга асос йўқ. Карим хатога йўл қўйди - бу аниқ. Бироқ шахсий фикримча, у шунчаки, вазиятга нотўғри баҳо бергани оқибатида шу кўйга тушди. Ўз ўрнида яна бир нарсага эътибор қаратаман: айни пайт футболчилар ўзаро жуда қўпол ҳазиллашадилар. Сизга айтсам, бизнинг вақтда бунақаси чегарадан ўтиб кетиш ҳисобланарди. Лекин бу гапларни Каримни оқлаш учун айтаётганим йўқ.

 

«Реал» ҳужумчисининг четлатилганига муносабат

- Футбол федерацияси президентининг қарори одоб-ахлоқ меъёрларига мувофиқ келди. Мен эса федерациянинг ёлланма ишчисиман, гарчи алоҳида ваколатга эга бўлсамда. Хуллас, айни пайт Бенземанинг терма жамоага қайтиши иложсиз масала. Шундай экан, буни ўйлаб, ортиқча ваҳимага тушмайман. Қолаверса, ярим йилда ҳали кўп нарса ўзгариб кетиши ҳам мумкин. Ҳозир тайёргарлик режасини тузяпман, бўлажак рақибларни ўрганяпман. Хуллас, май ойида эълон қилинадиган футболчилар рўйхати устида бош қайтаришга ҳали эрта.

 

Лассана Диарранинг қайтиши хусусида

- Бу футболчи юқори даражадаги ўйинларда иштирок этиш тажрибасига эга. Агар Лассана яхши спорт формасида бўлса, энг мураккаб стратегик вазифаларни ҳам қандай бажаришни яхши билади. Майдон марказида ўйин боришини назорат қилувчи бундай мулоҳазали йигитга эга бўлиш фойдали, албатта.

 

ЖЧ-2014дан кейинги Франция термаси ҳақида

- Якунига етаётган йилда ўзига хос қулашлар ҳам содир бўлди. Ҳаттоки, Албания термасига ютқаздик. Лекин сентябрь ойидан буён тўғри йўлдан кетяпмиз. Жамоавий тараққиёт борлиги шундоқ кўринмоқда. Дейлик, ҳужум гуруҳини улкан салоҳиятга эга ёш футболчилар тўлдиришди: Фақир, Н~Теп, Мартиаль, Коман. Бу турли янги вариантлар қўллаш имкониятини беради. Хуллас, ҳужум чизиғида ўсиш анча катта, лекин айнан шу позицияда барчасини ўз ўрнига қўйиш қийинроқ, менимча. Ахир баҳорга бориб, тўғри танловда тўхташ муҳим.

«СЭ» нашри, С.РАҲМОНОВ тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 17:32, 30.12.2015.
Ўқилди: 4309 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.