Азиз муштарийлар, мана 2015 йил ҳам секин-аста ўз ниҳоясига етиб бормоқда. Яна бир неча соатдан сўнг Янги йилни қарши оламиз.
Хўш, ортда қолаётган 2015 йил спортчиларимиз ҳаётида нималар билан ёдда қолди?
Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси ярим ҳимоячиси Санжар Шоаҳмедовнинг айтишича, у жорий йилда терма жамоага таклиф этилди.
- 2015 йил – яхши йил бўлди. Шахсан менинг ҳаётимда бу йил ўз изини қолдира олди. Зеро ўйинимда анча ўсиш бўлганини сездим. Натижада эса миллий терма жамоамиз йиғинларига мунтазам жалб этила бошландим. Бундан хурсандман, албатта.
Умид қиламанки, кириб келаётган 2016 йил ҳаммага омад ва бахт олиб келсин. 2015 йилда эришилган муваффақиятлар, 2016 йилда янада кўпайсин. Барча ўзбек футбол ихлосмандларини ажойиб байрам билан табриклайман, - дейди маҳоратли футболчи.