“Милан” жамоаси ҳужумчиси Марио Балотелли машғулотга вақтида етиб келмагани боис, жаримага тортилди.
Балотелли сешанба кунги машғулотлар вақтига ярим соатга кечикиб етиб борган.
Бунинг оқибатида “Милан” жамоаси бош мураббийи Мариони 90 минг евро миқдорида жаримага тортган. Бу ҳолат такрорланадиган бўлса, машғулотдан ҳам четлатилиши мумкин.













