Хорватиянинг "Динамо Загреб" клуби 18 ёшли ярим ҳимоячиси Анте Чорич, айни дамда нега топ клубларга ўтмаслигини айтди.
"Реал" ва "Челси"дек клублар мени ўз таркибида кўрмоқчлиги, албатта ёқимли. Аммо мен ҳозирда у ерда ўйнамоқчи эмасман. Улар мени қайсидир савияси паст лига клубига ижарага бериб юборишади. Шундай экан, энг яхшиси ҳозирда "Динамо"да қолиш", - дейди Чорич.