«Барселона» президенти Жоан Лапорта жамоа бош мураббийи Хави Эрнандес билан телефон орқали мулоқот қилди.
"Catalunya Radio" хабарига кўра, Лапорта мураббий билан шахсан учрашишни истамади ва мавсум якунида гаплашишларини айтди.
Ушбу қўнғироқдан кейин Лапорта ва Хави ўртасидаги таранглик пасайди.
Аввалроқ, 44 ёшли испанияликнинг «кўк-анорранглилар» бошқарувидаги келажаги номаълум эканлиги ҳақида хабарлар чиққан эди.