Португалия терма жамоаси ва "
Реал Мадрид" ҳужумчиси
Криштиану Роналду шарафига, ўзи туғилиб ўсган Мадейра шаҳрида бунёд этилган ҳайкал вандаллар томонидан "ҳужум" қилинди. Бу ҳақда Fox Sport хабар бермоқда.
Ушбу ҳайкалнинг бел қисмига бузғунчилар Аргентина терма жамоаси ва "Барселона" етакчиси
Лионель Мессининг инициалларини, яъни, "Месси" ва "10" рақамини қизил бўёқ билан чизиб кетишган.
Мазкур қоидабузарлик
"Олтин тўп-2015" мукофоти тақдимотидан сўнг аниқланган. Биласиз, Лионель Месси бешинчи бор нуфузли мукофот совриндори бўлди.
Маълумот ўрнида, Португалиянинг Мадейра шаҳрида
Криштиану Роналду шарафига бунёд этилган ушбу ҳайкал бронзадан ясалган. Унинг очилиш маросими 2014 йилнинг 21 декабрида бўлиб ўтган эди.