Кириш Регистрация
05/10 00:00 Леганес 0-0 Валенсия
05/10 16:30 Кристал Пэлас 0-1 Ливерпуль
05/10 17:00 Эспаньол 2-1 Мальорка
05/10 18:00 Удинезе 1-0 Лечче
05/10 19:00 Арсенал 3-1 Саутгемптон
05/10 19:00 Брентфорд 5-3 Вулверхэмптон
05/10 19:00 Лестер 1-0 Борнмут
05/10 19:00 Вест Хэм 4-1 Ипсвич
05/10 19:00 Манчестер Сити 3-2 Фулхэм
05/10 19:15 Хетафе 1-1 Осасуна
05/10 21:00 Аталанта 5-1 Женоа
05/10 21:30 Лас-Пальмас 0-1 Сельта
05/10 21:30 Вальядолид 1-2 Райо Вальекано
05/10 21:30 Эвертон 0-0 Ньюкасл
05/10 23:45 Интер 3-2 Торино
06/10 00:00 Реал Мадрид 2-0 Вильярреал
06/10 14:00 Пахтакор 4-2 Динамо
06/10 15:30 Ювентус 1-1 Кальяри
06/10 17:00 Жирона 2-1 Атлетик Бильбао
06/10 17:30 Украина 7-1 Франция
06/10 18:00 Болонья 0-0 Парма
06/10 18:00 Лацио 2-1 Эмполи
06/10 18:00 Челси 1-1 Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла 0-0 Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес 0-3 Барселона
06/10 20:00 Бразилия 2-1 Аргентина
06/10 20:30 Брайтон - Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца - Рома
06/10 21:30 Севилья - Бетис
06/10 23:45 Фиорентина - Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад - Атлетико

Ватан ва футбол ҳаёти ҳимоя билан гўзал

Баҳо:
+ | -

Айрим мухлисларимизда савол туғилиши мумкин: ҳимоя ҳам гўзал бўладими? Гўзал бўлганда қандоқ! Мустаҳкам ва шарафли кайфият осмони кенгликларига ғалаба голлари - юлдузларини сочувчи мағрур ҳимоя ҳамиша гўзалдир. Ҳа, биз бу ўринда энг яхши ҳужум - энг яхши ҳимоядир, деган моҳиятан ўзини оқламайдиган нақлда кўзда тутилган маънога мутлақо қарши турмоқчимиз. Ватан ичра энг шарафли вазифа - муқаддас бурч уни муносиб ҳимоя қилмоқдир. Футбол ҳаётида ҳам ҳимоянинг муаззам ва такрорланмас аҳамияти мавжуд. Энг ёрқин ҳужум ҳам кези келганда, ўртамиёна ҳимоя ўрнини босолмайди.

Бугун «Реал» дарвозасини Кейлор Навас, «Барселона» дарвозасини эса Клаудио Браво каби моҳир киперлар ҳимоя қилишмоқда. Нима учун Месси - Неймар - Суарес ҳужум гуруҳи «Барса»да, Роналду-Бензема-Бэйл учлиги «Реал»да ҳавасу ҳайрат ила кетма-кет голлар урмоқда. Барчага маълумки, бу голлар аслида дарвозабон ва ҳимоячиларга нисбатан улкан ишончдан бошланади. Ўтган якшанба оқшоми Мадрид ва Каталония ўзи учун муҳим саналган воқеларни тантана қилиши шарт эди. Ҳар икки гигант клуб орзу қилган миссиясини шараф билан уддалади. «Реал» янги бош мураббийини шарафлади, яъни «Қироллик клуби»да 5-рақам остида тўп суриб, шуҳрат қозонган Зайниддин Зиданга 5та гол билан табрик йўллади. Учрашув 4:0 ҳисобида якунланадигандек туюлганди. Аммо Роналду бунга кўнмади ва 5-голни уриш учун охиригача, сўнгги дақиқагача курашди, интилди. Табрик учун 4та гол ҳам етарли эди, албатта. Бироқ Роналду янги мураббий учун 5та гол бошқача шодиёна бўлишини сезди. Ахир буюкларни фақат буюкларгина бошқаларга нисбатан яхшироқ тушунадилар.  Роналду майдонга қулаб бўлсада, жамоасининг 5-голига, Бенземанинг «дубли» учун қулай шароит яратди. Сўнгги баҳсларда голга нисбатан иштаҳаси тобора очилиб бораётган Гарет Бэйл бу пайтга келиб аллақачон «хет-трик» шукуҳи билан захира ўриндиғида ўтирарди. Қарангки, Бэйл ва Бенземадаги фаоллик Хамес Родригесга хос фусунга соя солмоқда. Хуллас, «Реал» шундай завқ ва зиддиятлар билан Зиданни олқишлади. «Депор» бу олқишларга девор бўлолмади. Ўша куни «Реал» ҳимояни унутиб, фақат ҳужум ҳақида ўйлади. Йўқ, «Реал» ҳимояланиш учун ҳужум қилмади, балки ғалаба қозониш йўлида олға борди. Ғолиблик завқи билан тўп сурди. Бундан бошқача бўлишини тасаввур қилиш қийин. Ахир «Реал»ни энди Зидан бошқармоқда. Тўғри, у мураббийлик бобида анча тажрибасиз. Аммо Зизуда ўша тажрибасизлик ўрнини босувчи мураббийлик сезими бор. Таъкидлаш жоизки, Зидандаги мураббийлик иқтидорини белгиловчи бу сезим анча-мунча тажрибали мутахассисларда учрамайди. Қолаверса, Зидан шахсининг ўзи ҳам жамоани олға етаклайверади.

«Барселона» эса «Гранада»ни меҳмон қилар экан, аёнки, «Олтин тўп» маросимига ҳозирланди. «Реал» мутасаддилари Янги йил байрами совғаси сифатида Зиданни бош мураббий этиб тайинлаган бўлсалар, «Барса» ҳам бу борада ортда қолмади. Яъни Луис Энрике ниҳоят, қониқиш билан Арда Турон ва Алейш Видални майдонга туширди. «Барселона»нинг Маскерано, Иньеста, Бускетс, Дани Алвешдан иборат толмас тўртлиги тин олди. Толмас тўртлик 4та гол билан табрикланди. Энг асосийси, жамоадошлари Мессини ажойиб тарзда қўллаб-қувватлашди. Айниқса, Леонинг иккинчи голни уришига шарт-шароит яратган Суарес ва Неймарнинг ҳаракатлари таҳсинга сазовор. Хусусан, Суареснинг тўп билан гўзал муомаласи.

Умуман олганда, ўша оқшом Роналду ва Суарес гол уришмади. Бу уларнинг фақат жамоа ва жамоадошлар учун ўйнашганини англатмайди, албатта. Йўқ, ҳар икки футболчида ҳам гол уришга ташналик сезилди. Шу ташналик оғушида улар мухлисларга маҳорат бобида гўзаллик улашишди. Мухлис учун гоҳо шуни ўзи кифоя. Ҳам жамоа, ҳам иқтидор маъносида шараф шундай ҳимояланади. Ҳимояланмаган шараф ўз нуфузини, мавқеини, миқёсини йўқотади. Шу маънода футбол ҳаётида тез-тез дуч келинадиган энг яхши ҳужум - энг яхши ҳимоядир, деган нақл ҳар доим ҳам ўзини оқлавермайди. «Гранада»нинг «Барса»га, «Депортиво»нинг «Реал»га нисбатан энг яхши ҳужуми ҳам, энг яхши ҳимояси ҳам нолга тенг. Бу ўринда мағлублик улар учун қисмат. Қисмат мағлубларнинг пешонасини қора қўли билан силайди ва уларга юпанч тилайди. Ғолибликка эса том маънода тайёрланадилар. Муайян омил эвазига эҳтимол, битта баҳсда ғалаба қозониш мумкиндир, лекин нуфузли турнир ғолиблари қаторида бўлиш учун иқтидорнинг, мураббий маҳоратининг ўзи кам. Бунинг учун футболчи қалбида «Мен майдонда Ватаним ҳимояси учун тўп сураман!» деган улуғвор туйғу алангаси ҳам порлаши даркор.

14 январь - Ватан ҳимоячилари куни! Қутлуғ сана арафасида ҳарбийлар, ички ишлар ходимлари бизга қўнғироқ қилиб, олимпия термамизнинг ҳар бир ғалабаси ўзлари учун қўшимча куч манбаи, байрам туҳфаси бўлишини таъкидлашди. Акромжон Комилов, Жамшид Болтабоев, Отабек Шукуров, Достон Ҳамдамовнинг тенгдоши - Хуршидбек Қўймуродов айни чоғда Бўстонлиқнинг қорли сўқмоқлари узра Ватанимиз сарҳадларини қўриқламоқда. Қойил қолиш керакки, ёш чегарачи дам олиш дақиқаларида InterFutbol билан ошно тутинмоқда. Бизга қўнғироқ қилар экан,  у тенгдошлари билан алоҳида фахрланди. «Мен Достонга ишонаман, Отабек Бухорода тобланди, Акромжон ҳам яхши ҳимоячи. Майли, баъзан қўполроқ ўйнайверсин!» қабилидаги мулоҳазаларни тез-тез такрорлади. Кўриниб турибдики, Хуршидбек ва у каби минглаб Ватан ҳимоячилари олимпия­чиларимиздан байрам туҳфаси кутишмоқда. Боз устига, марду майдон ёшлар ва уларнинг порлоқ ғалабалари - Олий Бош Қўмондоннинг энг эзгу орзуси. Шу орзу йўлида олимпиячиларимиз ҳар қанча жасорат кўрсатишса арзийди. Ўйлаймизки, Самвел Бабаян шогирдларининг ҳар бири шундай жасоратга қодир. Тезкор, фидокор ва анъанавий рақиб саналадиган Жанубий Корея олимпия­чиларига қарши кечадиган қийин баҳснинг осонлаштирадиган, бу жабҳада вакилларимизга алоҳида устунлик берадиган омил шуки, улар Ватан ҳимоячилари куни арафасида майдонга тушадилар. Ишончимиз комилки, бу омил улар учун руҳий босим эмас, балки жасоратга ундовчи восита вазифасини ўтайди. Рақибнинг тезкор ҳужумини Жавоҳир Соҳибов совуққонлик билан, яъни Одил Аҳмедовчасига тўхтатади ва тўпни Жамшид Искандеровга узатади. Вазиятни назорат қилаётган рақиб ҳимоячилари фидокорлик билан Игорь Сергеевни қўриқлашади. Аммо Жамшид анойи эмас. У Сервер Жепаровга муносиб ворис. Демак, тўп рақиб ҳимояси кутганидек, Игорь Сергеевга эмас, аксинча, ўнг тамонда атайлаб рақиб эътиборидан қочишга уринаётган Достон Ҳамдамовга етказилади. Рақиблардаги тезкорлик ва фидокорлик ўрнини шошқинлик эгаллайди ҳамда улар Достон томон отиладилар. Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси эса Сардор Рашидовга хос услубда тўпни зудлик билан анчагина холи қолган Игорга оширади ва унинг Александр Гейнрихга хос зарбаси мўлжалга аниқ боради... Биздаги илк гол тасаввури шундай. Содда ва ёш футболчиларимиз характерига мувофиқ тасаввур бу. Агар йигитларимиз бунданда мураккаб ва гўзал вазиятларни яратиш даражасида тараққиётга эришган бўлишса, биз уларни фахр дунёсини фуқаролари сифатида сийлаймиз. Тўғри, футбол дунёсида жасоратнинг ўзи билангина енгиб бўлмайдиган ўта кучли рақиблар топилади. Лекин олимпия термамизни рақиблари орасида бундай тоифадаги жамоалар йўқ. Уларни наинки, жасорат, балки Самвел Бабаян шогирдларидаги мужассам маҳорат эвазига ҳам енгиш мумкин. Ҳаммаси мураббий ва жамоа ўртасидаги уйғунликка боғлиқдир. Уйғунлик - олимпия термамиз таркибидаги ёрқин ҳужум гуруҳи боис чалғимаслик. Уйғунлик - муносиб ҳимоя орқа­ли камтарона ғалаба қозонмоқлик. Уйғунлик яна дарвоза ва ҳимоядаги камтарликни ярим ҳимоя ва ҳужумдаги ёрқинликка мувофиқлаштирмоқликдир. Унутмайликки, олимпия термаси учун Осиё чемпионатидаги ҳар бир учрашув ҳал қилувчи мақомида. Ишонамизки, йигитларимиз бу баҳсларнинг дастлабкисида байрамона ва  тантанавор руҳда тўп суриб, Ватан ҳимоячилари ва умуман, барчамизга шодлик улашадилар.

Муҳаммад ВАЛИ

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 10:58, 13.01.2016.
Ўқилди: 2472 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.