Каталониянинг «Барселона» клуби футболчиси, беш карра «Олтин тўп» совриндори Лионель Месси ўзининг Аргентинага қайтиш борасидаги режалари билан ўртоқлашди.
«Мен ҳар доим уйга қайтиш истагим бор эканини айтиб келганман. Бу менинг ҳаётим давомидаги орзуим. Бироқ мен Европага жуда эрта кетишга мажбур бўлдим, шу боисдан бу ҳозирча орзулигича қолиб кетмоқда. Ўшанда «Барселона»га ўтишим ва шу клубда ўз карьерамни яратишим шарт эди.
Аммо барибир, қачондир Аргентина футболига қайтишга ҳаракат қиламан. Келгусида нима бўлиши фақат Яратганга аён», – дея гапириб ўтган Месси.