"Ньюкасл" клуби ҳужумчиси Александр Митрович 21-турдан ўрин олган "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Рунини танқид қилаётганлар футбол томоша қилишмайди. Уэйнни танқид қилиш учун ақлдан озган бўлиш керак. Агар у бир неча ўйин давомида гол киритмаётган бўлса, бу ҳеч нарсани англатмайди. Менинг фикримча, Руни яна 10 йил футбол ўйнай олади", - дейди Митрович.