Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

Роналду vs Месси. 2015 йил сарҳисоби

Баҳо:
+ | -

Роналду ва Месси қарама-қаршилиги 8 йилдирки тўхтамаяпти. Биз ҳар иккала футболчининг ортда қолган 2015 йилдаги натижаларини солиштиришга қарор қилдик.



Голсиз ўйинлар
Роналду: 27 (47 %)
Месси: 26 (42 %)

Криштиану 2015 йилда ўтказган 57 учрашувининг 27 тасида майдонни голсиз тарк этган. Бундан кўриниб турибдики Роналду ўйинларининг деярли ярмида гол ура олмаган.
Лионель 26 ўйиннда рақиб посбонларини ранжита олмаган. Арегнтиналик йил давомида 61 та учрашув ўтказганини ҳам айтиб ўтиш лозим.

Бир гол урган ўйинлар
Роналду: 16
Месси: 21

Бир учрашувда битта гол уриш бўйича Лео олдинда. Месси 21, Роналду эса 16 учрашувда дарвозаларга биттадан гол уришга муваффақ бўлишган.

“дубл”лар
Роналду: 6
Месси: 11

“Барселона” ҳужумчиси Лео Месси “дубл” киритишда ҳам яққол етакчилик қилмоқда. У асосий рақобатчисидан деярли икки баробар олдинда. Лионель 11, Криштиану эса 6 учрашувда “дубл” қайд этган.

“хет-трик”лар
Роналду: 5
Месси: 3

“хет-трик”лар бўйича эса Роналду устун. Криштиану йил давомида 5 марта, Лео эса уч бора бир ўйинда учта гол уришган.

“покер”
Роналду: 1
Месси: 0

Роналду Чемпионлар лигасида “Малмё”га қарши баҳсда рақиб посбонини 4 бора ранжитган ҳолда, “покер”га эришди. Месси эса бу борада мақтана олмайди.

“пента-трик”лар
Роналду: 2
Месси: 0

Лео 2015 йили “пента-трик” қайд эта олмади. Роналду эса икки бора бир учрашувда 5 та гол уришга эришди. Португалиялик Испания чемпионатида уйда “Гранада” ва сафарда “Эспаньол” дарвозасига бештадан тўп киритган.

Умумий голлар:
Роналду: 57 ўйин – 57 гол
Месси: 61 ўйин – 52 гол

2015 йилда Роналду Мессига қараганда кўпроқ гол урди. Криш Португалия термасида 3 ва “Реал” клубида 54 та голни ўз ҳисобига ёзидирб қўйди. Месси эса Аргентина термаси учун 4, “Барселона” жамоаси учун 48 та голга муаллифлик қилди.

Совринлар:
Роналду: 0
Месси: 5

Роналдунинг шунча голлари ҳам жамоасига бирорта совринни қўлга киритиш учун ёрдам бера олмади. Месси эса клуби билан биргаликда бешта мусобақада зафар қучди.

Хулоса
2015 йил индивидуал жиҳатдан Роналду, жамоавий ютуқлар борасида эса Месси учун омадли келди.

Фурқат Юсупов

Манба: sports.uz
Киритилди: 10:12, 15.01.2016.
Ўқилди: 4675 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.