Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

"Ростов"нинг эронлик футболчиси БААга киритилмади

Баҳо:
+ | -

Россиянинг "Ростов" жамоасининг эронлик ҳужумчиси Сердар Азмун ўз жамоасининг Бирлашган Араб Амирликларидаги машғулот йиғинида иштирок эта олмайдиган бўлди. БАА бу футболчига сиёсий сабаб туфайли ўз ҳудудига кириши учун виза бермади. Бу ҳақда "Ростов"нинг расмий сайтида маълум қилинган.

"Эрон ва Саудия Арабистони муносабатларининг узилиши ортидан БАА ҳам эронликлар билан алоқалари даражасини камайтиргани туфайли "Ростов" жамоасининг эронлик ҳужумчиси Сердар Азмун бу мамлакатга кириш визасини ола олмади ва у жамоанинг биринчи машғулот йиғинида иштирок эта олмади. Жамоа бу муаммони ҳал қилиш учун барча чорани кўради", дейилади хабарда.

Энди Азмун Россия чемпионатининг иккинчи даврасига мураббийлар штаби кўрсатмаси бўйича мустақил равишда тайёрланади. "Ростов"нинг БААдаги йиғини 10 январь куни бошланганди.

Маълумот учун, 21 ёшли ҳужумчи Сердар Азмун жорий чемпионатининг 13 ўйинида иштирок этди ва 3та гол урди.

Манба: Kun.uz
Киритилди: 20:45, 15.01.2016.
Ўқилди: 2996 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.