Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Акрамжон Комилов: “Ўйлайманки, Ироққа қарши баҳсда ҳаммаси яхши бўлади”

Баҳо:
+2 | -

Айни пайтда Қатар мамлакатида 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати баҳслари бўлиб ўтмоқда.

15 январь куни терма жамоамиз футболчилари ОАВ вакилларининг саволларига жавоб қайтаришди. “Бунёдкор” матбуот хизмати олимпия терма жамоасидаги “Бунёдкор” вакилларининг фикрлари билан қизиқди. Ҳимоячи Акрамжон Комиловнинг дастлабки учрашув ва кейинги баҳс олдидан билдирган фикрлари қуйидагича янгради.

- Турнирдаги илк ўйин оғир бўлишини билардик. Шу боисдан ҳам тайёргарлик кучайтирилганди. Жанубий Корея термасига қарши баҳсни яхши бошладик. Ҳакам хатоси туфайли белгиланган пенальти режаларимизни ўзгартириб юборди. Ҳатто 2:0 ҳисобида ортда бораётганимизда ҳам ғалаба ҳақида ўйлаб, ўйинимиз яхши суръатда давом эттирдик. Гол уриб, фарқни қисқартиришга эришдик. Ҳужумлар уюштиришни сира ҳам тўхтатмай, олдинга интилдик. Афсуски, қизил карточка бизни руҳан синдирди. Лекин ўйин бўйича рақибга енгилмадик, деб бемалол айта оламан. Ҳимояда хатолар бўлди. Ўйлайманки, навбатдаги баҳсда ҳаммаси яхши бўлади. Мағлубиятдан тўғри хулоса чиқардик. Олдимизда ғалаба қозонишдан бошқа йўл йўқ. Биз охиригача курашамиз, - дейди Акрамжон Комилов.

Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 07:58, 16.01.2016.
Ўқилди: 3112 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.