"Барселона" ҳужумчиси Рафинья жорий мавсум Испания Ла Лигасида ажойиб натижа қайд этмоқда.
Бразилиялик футболчи чемпионатда 12 та гол уришга муваффақ бўлди. Қизиғи, айни пайтда Ла Лигада фақат учта жамоа Рафиньянинг шахсий кўрсаткичидан кўпроқ гол урган.
"Барселона" 31 та гол билан бу борада пешқадамлик қилмоқда. "Реал" футболчилари 17 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилган бўлса, "Атлетико" ҳисобида 14 та гол бор.
Рафинья эса якка ўзи 12 та гол урган. Шу тариқа, бразилиялик футболчининг натижаси чемпионатдаги аксарият жамоаларнинг умумий голларидан ҳам юқори бўлиб турибди.
Кўрсаткичлар:
"Барселона" — 31 гол
"Реал" — 17 гол
"Атлетико" — 14 гол
Рафинья — 12 гол













