Кириш Регистрация
16/10 19:00 Бунёдкор 1-1 Сўғдиёна
16/10 19:00 Қўқон-1912 2-4 Нефтчи
16/10 19:00 Сурхон 0-0 Хоразм
16/10 23:45 Фрозиноне 4-2 Сассуоло
17/10 00:00 Депортиво 1-1 Леванте
17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

Рафинья Ла Лига тарихидаги камёб рекордни такрорлаш арафасида

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ҳужумчиси Рафинья Испания чемпионатининг кетма-кет икки турида учтадан гол урди ва Ла Лига тарихидаги камёб натижани такрорлаш арафасида турибди.

Бразилиялик футболчи «Расинг»га қарши 7:2 ҳисобидаги ғалабада учта, «Севилья»га қарши 3:1 ҳисобидаги баҳсда эса яна учта гол урди.

Ла Лига тарихида фақат икки футболчи кетма-кет учта учрашувда хет-трик қайд этишга муваффақ бўлган. Булар — 1934/35 йилги мавсумда «Овьедо» сафида тўп сурган Исидро Лангара ҳамда 1946/47 йилги мавсумда «Атлетик» вакили Тельмо Сарра.

Шунингдек, Рафинья 2017/18 йилги мавсумда «Атлетико»да ўйнаган Антуан Гризманндан кейин Ла Лигада кетма-кет икки учрашувда хет-трик қайд этган биринчи футболчи бўлди. Испания чемпионати тарихида бундай ҳолат Рафиньягача 29 марта кузатилган.

«Барселона» футболчилари орасида эса кетма-кет икки ўйинда хет-трик қайд этиш аввал фақат Лионель Месси (уч марта) ва Луис Суаресга насиб қилган.

Миллий терма жамоалар ўйинлари учун танаффусдан кейин «Барселона» ўз майдонида «Хетафе»ни қабул қилади.

Манба: championat.com
Киритилди: 07:38, 20.09.2026.
Ўқилди: 2308 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик