Кириш Регистрация

Қатар-2016: Жанубий Корея — учинчи ярим финалчи

Баҳо:
+ | -

Қатарда давом этаётган U-23 Осиё чемпионати-2016 турнирида навбатдаги ярим финал иштирокчисига аниқлик киритилди.

Учинчи йўлланмаси учун кечган баҳсда Жанубий Корея олимпия терма жамоаси Иордания термасига қарши майдонга тушди. Учрашувнинг биринчи бўлим 24-дақиқасида кореяликлар аъзоси Ли Чанг Мин жамоадошлари олдинга олиб чиқди ва бу ҳисоб танаффусга қадар ўзгармади.

Иккинчи бўлимда эса ҳар иккала томонда дарвозани ишғол қилиш учун бир қатор имкониятлар пайдо бўлди, бироқ дарвозалар даҳлсизлиги сақланиб қолди. Шундай қилиб, Жанубий Корея минимал ҳисобда зафар қучиб, турнирнинг ярим финал йўлланмасини қўлга киритиш билан бирга Рио Олимпиадасида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлишди.

Энди корейслар финал йўлланмаси учун кечадиган беллашувда мезбон Қатар олимпиячиларига қарши майдонга тушади. Мазкур учрашув 26 январь куни бўлиб ўтади. Бироз ўтиб, сўнгги ярим финал учун бўладиган баҳсда БАА ва Ироқ олимпиячилари кураш олиб боради.

ОЧ-2016 U-23, Қатар
Жанубий Корея - Иордания - 1:0 (1:0, 0:0)
Гол: Ли Чанг Мин 24.

Манба: sports.uz
Киритилди: 23:06, 23.01.2016.
Ўқилди: 4928 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6946]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3364]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3106]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2958]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2121]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1961]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1929]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1904]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1776]

Жезуш дунёнинг энг кучли ҳужумчиси кимлигини айтди [1700]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик