Хитойнинг «Цзянсу Сайнти» жамоаси «Рома» билан кот-д'ивуарлик ярим ҳимоячи Жервиньонинг трансфери борасида келишувга эришган.
Mediaset Premium нашрининг ёзишича, 28 ёшли бу футболчи учун хитойликлар 15 млн евро тўлашади. Яна 3 млн евро эса бонуслар кўринишида берилади.
Қайд этилишича, янги ҳафта бошида Жервиньо Хитойга ўзаро шартнома имзолаш учун йўл олади.
Бундан олдинроқ, «Цзянсу Сайнти» унга йилига 8 млн евро маош бермоқчи экани ҳақида хабар берилганди.
Қайд этиш керакки, охирги кунларда бу жамоа трансфер ҳуқуқи «Рома»га тегишли бўлган, ижара асосида Москванинг ЦСКА жамоасига қайтган бошқа бир африкалик ҳужумчи Сейду Думбия билан музокаралар ўтказаётгани ҳақида хабар берилганди.