Кириш Регистрация
16/06 18:00 Польша - Нидерландия
16/06 20:00 Сўғдиёна 1-0 Насаф
16/06 20:00 Пахтакор 0-0 Навбаҳор
16/06 21:00 Словения 1-1 Дания
16/06 23:59 Сербия - Англия
17/06 18:00 Руминия - Украина
17/06 20:00 Локомотив - Динамо
17/06 20:00 Олимпик - ОКМК
17/06 21:00 Бельгия - Словакия
17/06 23:59 Австрия - Франция
18/06 21:00 Туркия - Грузия
18/06 23:59 Португалия - Чехия

“Қизилқум” Фарғонада “Андижон”ни мағлубиятга учратди

Баҳо:
+ | -

Шу кунларда Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси Фарғонада навбатдаги ўқув-машғулот йиғини уюштираётганидан хабарингиз бор.

Режага кўра, клуб мураббийлар штаби йиғин доирасида бир қатор ўртоқлик ўйинларида майдонга тушишни ҳам мўлжаллашган. 26 январь куни “Қизилқум” футболчилари дастлабки назорат учрашувида майдонга тушдилар. Унда навоийликлар “Андижон” жамоасига қарши тўп суришди. Ўйин тақдирини ҳозирда “Қизилқум” таркибида кўрикдан ўтаётган Алишер Юсупов (“Насаф”) киритган ягона гол ҳал қилди. Учрашувнинг 75-дақиқасида Алишернинг дарвозадан чамаси 35-40 метрлар узоқликдан йўллаган кучли зарбаси олдида “Андижон” посбони ожиз қолди — 1:0.

Учрашувда Ҳамиджон Актамов раҳбарлигидаги мураббийлар штаби қуйидаги футболчиларни майдонга туширди:

“ҚИЗИЛҚУМ”: 22. Артём Макосин, 8. Акмал Рустамов, 9. Вячеслав Шевченко, 10. Баҳриддин Ваҳобов, 14. Файзулла Қамбаров, 15. Алишер Юсупов, 20. Ғайрат Жумаев, 23. Шерали Жўраев, 39. Самандар Шодмонов, 77. Илҳом Юнусов, 93. Георгий Квесиешвили.

Захирадан майдонга тушганлар: 1. Эркин Жабборов, 6. Саиджон Ҳайитов, 19. Бобуржон Искандаров, 21. Миржалол Қурбонов, 26. Алишер Холиқов, 30. Бекзод Ғанижонов, 44. Азизбек Усмонов, 80. Бобур Маъмиров, 94. Руслан Искандаров.

“АНДИЖОН”: 1. Музаффар Абдуллаев, 3. Даврон Турсунов, 6. Фаррух Ҳайдаров, 8. Мирзакамол Камолов, 13. Рустам Аъзамов, 14. Тимур Васильев, 18. Фарҳод Бекмуродов, 22. Жавлон Гусейнов, 23. Иқбол Бобохонов, 55. Феруз Бобоқулов, 88. Шукур Жумабоев.

Захирадан майдонга тушганлар: 34. Лочин Долимов, 2. Турсунбой Ҳусенов, 4. Дилмурод Маҳмудов, 5. Артур маматказин, 9. Фаррух Мирзаев, 10. Исломбек Каримов, 17. Бекзод Ғозиев.

Гол: Алишер Юсупов (75).

Учрашувни Равшан Копадзе бошқариб борди.

Эслатиб ўтамиз, “Қизилқум” жамоаси 29 январь — 7 февраль кунлари бўлиб ўтадиган анъанавий Ҳоким кубоги турнирида иштирок этади.

Манба: fcqizilqum.uz
Киритилди: 18:43, 26.01.2016.
Ўқилди: 2871 марта.
Фикрлар: 38 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.