Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

ФИФАнинг янги президенти ким бўлади?

Баҳо:
+ | -

ФИФА атрофида рўй берган коррупцион можаролар 2015 йилнинг энг шов-шувли воқеаларидан бири бўлди. Ушбу мавзу дунё бўйича ўтган йилда энг кўп муҳокама қилинган ва ёритилган мавзулар рейтингида ўнталикдан жой олган бўлса керак. Бўлиб ўтган воқеалардан кўпчилик хабардор, шу боис майда-чуйда тафсилотларга тўхталиб ўтирмайман. Мени қизиқтираётган нарса битта: ФИФАнинг янги президенти ким бўлади?

ФИФА президентлигига сайловлар шу йилнинг 26 январида ўтказилади. Айни пайтгача ушбу лавозимни эгаллаш учун 5 нафар номзод ариза топширган. Аммо улар орасида Йозеф Блаттер ва Мишел Платини йўқ. Гап шундаки, бу икковлон 2015 йилнинг 7-8 октябрь кунлари Халқаро футбол федерацияси этика қўмитасининг тергов палатаси томонидан 90 кунга  ўз вазифасидан озод этилган эди. 2015 йилнинг 21 декабрида ФИФА этика қўмитаси қарорига кўра улар 8 йилга футбол билан боғлиқ ҳар қандай фаолиятдан четлатилган. Уларнинг ФИФА апелляция қўмитасига берган аризалари рад этилган бўлиб, фақатгина Халқаро спорт арбитраж судининг ушбу иш юзасидан чиқариладиган қарори кутилмоқда.

2015 йилнинг 12 ноябрида ФИФАнинг янги президентлиги учун кураш олиб бораётган номзодлар рўйхати эълон қилинган эди. Келинг, улар билан танишиб, сайловолди дастурларида илгари сурилган муҳим ғояларга баҳо берамиз ва сайловдаги имкониятларини чамалаб кўрамиз:

Шаҳзода Али ал-Ҳусайн — Иордания шаҳзодаси

shahzoda_ali

Сайловолди дастуридан:

2018 йилги жаҳон чемпионати Россияда бўлиб ўтиши учун қўлидан келган барча ишни қилади

2022 йилги мундиал мезбони ҳам ўзгартирилмайди

ФИФА фаолиятига доир ҳар қандай ҳисоботлар очиқ бўлади

ЖЧ иштирокчилари сонини 36 тагача кўпайтиради (Бу ишни 2018 йилги мундиалдаёқ амалга оширмоқчи)

Шайх Салмон — ОФК раҳбари

shayx_salmon

Сайловолди дастуридан:

Мутлақ назоратнинг тарафдори эмас

Навбатдаги дунё биринчиликлари Россия ва Қатарда бўлиб ўтишини қўллаб-қувватлайди

ФИФА президент кўпи билан кетма-кет 3 муддатга сайланиши мумкинлигига доир чеклов ўрнатади

ФИФА раҳбарлигига сайланса, маош олмасдан ишлайди

Токио Севале — ЖАРнинг собиқ вазири

sevale

Сайловолди дастуридан:

ФИФАнинг шаффофлиги учун курашади

Ирқчилик ва дискриминация (камситиш, таҳқирлаш, ҳақ-ҳуқуқини чеклаб қўйиш, ҳуқуқ жиҳатидан баравар кўрмаслик)га қарши курашни кучайтиради

Терма жамоалар кийимида ҳомийларнинг логотиплари кўпроқ бўлишини хоҳлайди

Жером Шампан — ФИФА бош котибининг собиқ ўринбосари

jerom_shampan

Сайловолди дастуридан:

Футболчини 3 дақиқақага ўйиндан четлаштирувчи тўқ сариқ (апельсин) рангдаги карточкани муомалага киритмоқчи

Футболга янги технологиялар киритилишини қўллаб-қувватлайди

У ҳам ЖЧ иштирокчилари сонини 40 тагача кенгайтириш ниятида

Мундиалда иштирок этиш учун Европа қитъасига белгиланган квота (ЖЧда иштирок этувчиларнинг чекланган сони)ни бекор қилмоқчи

2030 йилги жаҳон чемпионати Англияда ўтказилиши тарафдори

Жанни Инфантино — УЕФА бош котиби

infantino

Сайловолди дастуридан:

ЖЧ иштирокчилари сонини 40 тагача кўпайтиришни хоҳлайди

…ёки Европа қитъаси учун белгиланган квотани оширади

Агар ФИФА раҳбарлигига сайланса, биринчи кунданоқ тизимда ислоҳотларни бошлайди. Бу ислоҳотларнинг қандайлиги ноъмалум.

Манба: tafsilot.uz
Киритилди: 19:58, 29.01.2016.
Ўқилди: 4015 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Зидан Франция терма жамоасининг ҳужум учлигини танлади [3241]

«Барселона» ёки «Реал»: «Манчестер Юнайтед» футболчиси Испанияга кўчиб ўтишга тайёрланмоқда [2247]

Умарали Раҳмоналиев Европада қайси жамоага мухлислик қилишини айтди [1952]

Фабио Каннаваро Ўзбекистоннинг Аргентина билан режалаштирилган ўйини нега ўтказилмаганини тушунтирди [1899]

Ўзбекистон — Эрон, Нидерландия — Германия: 24 сентябрнинг энг муҳим ўйинлари [1887]

Роналду Португалия терма жамоасига мурожаат қилди [1772]

Ўртоқлик беллашуви. Бугун вакилларимиз Фарғонада Эрон жамоасини қабул қилади [1765]

Шахмат олимпиадаси. Ўзбекистон Хитойни мағлуб этиб, пешқадамликни янада мустаҳкамлади [1757]

Осиё ўйинлари: Владимир Свечников Ўзбекистонга 32 йилдан сўнг тарихий олтин медални тақдим этди [1646]

Родри дунёнинг энг яхши мураббийини атади — бу Флик эмас [1630]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик