Кириш Регистрация
19/09 17:30 Марокаш 6-3 Панама
19/09 17:30 Эрон 9-4 Гватемала
19/09 19:30 Нефтчи 2-2 Қизилқум
19/09 20:00 Португалия 3-2 Тожикистон
19/09 20:00 Франция 7-3 Венесуэла
19/09 21:45 Фейеноорд 0-4 Байер
19/09 21:45 Црвена Звезда 1-2 Бенфика
19/09 22:00 Леганес 0-2 Атлетик Бильбао
19/09 23:59 Монако 2-1 Барселона
19/09 23:59 Аталанта 0-0 Арсенал
19/09 23:59 Атлетико 2-1 РБ Лейпциг
19/09 23:59 Брест 2-1 Штурм
20/09 17:30 Таиланд - Бразилия
20/09 17:30 Куба - Хорватия
20/09 20:00 Коста-Рика - Ўзбекистон
20/09 20:00 Нидерландия - Парагвай
20/09 21:30 Кальяри - Эмполи
20/09 23:45 Верона - Торино
21/09 00:00 Алавес - Севилья
21/09 16:30 Вест Хэм - Челси
21/09 17:00 Вальядолид - Реал Сосьедад
21/09 18:00 Венеция - Женоа
21/09 19:00 Астон Вилла - Вулверхэмптон
21/09 19:00 Фулхэм - Ньюкасл
21/09 19:00 Лестер - Эвертон
21/09 19:00 Тоттенхэм - Брентфорд
21/09 19:00 Ливерпуль - Борнмут
21/09 19:00 Саутгемптон - Ипсвич
21/09 19:15 Осасуна - Лас-Пальмас
21/09 21:00 Ювентус - Наполи
21/09 21:30 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
21/09 21:30 Валенсия - Жирона
21/09 23:45 Лечче - Парма
22/09 00:00 Реал Мадрид - Эспаньол

ОФКнинг яқин ўтмиш юлдузлари: Кеча ва бугун

Баҳо:
+ | -

Табиийки, Осиё футболининг ҳам ўз афсоналари бор. Ўзбекистонда - Миржалол Қосимов, Эронда - Али Даи, Ж.Кореяда - Хон Мюн Бо... Эътибор беринг, биз бугуннинг эмас, балки яқин ўтмишнинг ёрқин юлдузларини санаяпмиз. Хуллас, қуйида уларнинг айримлари хусусида қизиқарли фактлар, хусусан, бугунги кунда нималар билан шуғулланишаётгани ҳақида маълумот бермоқчимиз.

АвстралияГари Кьюэлл. 1978 йилнинг 22 сентябрида таваллуд топган. Аср бошида катта «сенсация» кўтарган «Лидс Юнайтед» сафида Марк Видука, Рио Фердинанд, Робби Кин, Алан Смит, Ли Бойер ва Пол Робинсон каби футболчилар билан бирга янги авлод даврини бошлаб берган. Асосан айнан унинг ўйинлари Англия премьер-лигасига Австралиядан футболчилар оқими кучайишига олиб келди. Гари акстриса Шери Мёрфига уйланган. 4 нафар фарзанди бор. 2012 йилнинг 12 июлида Сиднейда бўлиб ўтган маросимда мухлислар овозларига кўра, Австралиянинг барча замонлардаги энг буюк футболчиси, деб топилди. 2015 йилнинг 23 июлида айни пайт премьер-лигада иштирок этаётган «Уотфорд» клубининг U-23 тоифасидаги ёшлар жамоасига бош мураббий этиб тайинланди.

Ироқ. Эмад Муҳаммад Ридҳа. 1979 йилнинг 24 июлида таваллуд топган. Кичик жуссасига қарамай, араб футболида ўз ўрнини топган ижрочилардан бири. Ироқ терма жамоаси учун мундиаллар саралашида 10та гол урган. 33 ёшида юртига қайтган Ридҳа ўз мамлакати футболини қайта тиклашга бел боғлаган фидойилардан. У 2015 йилнинг 29 октябридан Ироқнинг «Нажаф» клубида бош мураббий сифатида ишлаяпти.

Ж.Корея. Хон Мюн Бо. 1969 йилнинг 12 февралида Сеулда таваллуд топган. Худди европалик футбол юлдузлари сингари фаолиятини Американинг «Лос-Анжелес Гэлэкси» клубида якунлади. Осиёнинг барча замонлардаги энг яхши футболчилари қаторига киритилган. 2012 йили унинг бошчилигидаги Ж.Корея олимпия терма жамоаси Лондонда бронза медали соҳибига айланди. 2015 йилнинг 17 декабрида Хитой супер-лигаси вакили - «Ханжоу Гринтаун» клубида бош мураббий сифатида иш бошлади.

С.Арабистони. Сами Абдуллоҳ ал ЖОбир. 1972 йилнинг 11 декабрида таваллуд топган. 2008 йилнинг 21 январида «Ал-Ҳилол» ва «МЮ» ўртасида унинг хайрлашув учрашуви ўтказилди. Ўшанда Сами Абдуллоҳ пенальтидан гол уриб, ўйиннинг 3:2 ҳисобида ўз жамоаси фойдасига ҳал бўлишини таъминлаганди. Мураббийлик фаолиятини эса Эрик Геретс, Габриэль Кальдерон ва Томас Дол каби буюк мутахассислар ёнида бошлади. Хусусан, 2012 йили Франциянинг «Осер» клубида малака ошириб қайтди. 2013 йилнинг май ойида «Ал-Ҳилол» бошқарувини ўз қўлига олди. Ўша мавсум якунида жаҳон мураббийлари рейтингида 19-ўринни банд этди. Кейинчалик БААнинг «Ал-Ваҳда» клубида ҳам ишлади.

Хитой. Хао Хайдонг. 1970 йилнинг 25 августида таваллуд топган. Голли вазиятни сезиш қобилияти жуда баланд эди. Шунинг ҳисобига Хитой футболининг сўнгги 25 йилдаги энг номдор ўйинчилари қаторига кирди. Хитой бозорига катта умид билан қараган «Шеффилд Юнайтед» клуби 2005 йили Хайдонгни рамзий нарх - 1 фунтга сотиб олганди (кейин ушбу антирекорд «Челси» томонидан янгиланди - «аристократлар» бразилиялик ҳимоячи Алекс учун атиги 1 евро тўлашди). Хао гарчи Англияда жароҳати туфайли ўйнолмаган бўлсада, «Шеффилд» академиясида узоқ вақт ишлади. Клуб Хитой чемпионати вакили - «Чэнде Блейдс» билан ҳамкорликни йўлга қўйганидан сўнг эса, Хайдонг ўз юртига қайтиб, мустақил равишда мураббийлик фаолиятини бошлади. Айни пайт Хитой 1-лигасида иштирок этувчи «Тяньцзинь Сунцзянь» клуби эгаси ҳисобланади. Ушбу жамоа 2006 йили ташкил топган ва 60 минг кишилик аренага эга.

Эрон. Али Даи. 1969 йилнинг 31 мартида туғилган. Терма жамоа учун 100тадан ортиқ (109та) гол урган жаҳондаги ягона футболчи. Асли келиб чиқиши озарбайжонликларга бориб тақалади. 2007 йилнинг июнь ойидан 2013 йилгача ФИФАнинг футбол қўмитаси аъзоси бўлган. Миллий жамоада ўйнаган ва ишлаган кезлари катта босим остида турган ва доим уни муносиб енгиб ўтган. Ҳозирда «Сабои Қум» жамоаси бош мураббийи ва ЮНИСЕФнинг «Яхши ният элчиси».

Япония. Хидетоши Наката. Яқиндагина ФИФАнинг гала-оқшоми, яъни «Олтин тўп»ни топшириш маросимида кўриниш берган Наката 22 январь куни 39 ёшга тўлди. Уни бемалол «Япония Бекхэми», дея таърифлаш мумкин. 2004 йили Пеле XX асрнинг энг яхши 100 нафар футболчиси рўйхатини тузиб, унга Осиёдан айнан Наката ва Хон Мюн Бони қўшганди. Хидетоши Япония термаси сафида 11та гол урган, шулардан бирини Ўзбекистон терма жамоаси дарвозаси (1997 йилнинг 7 сентябрида)га йўллаган. У 2005 йили «Итальян биродарлиги юлдузи» ордени билан тақдирланган. 2006 йили футболдан кетгач, бизнес билан шуғуллана бошлади. Дейлик, Токиода Хитой таомлари тайёрлашга ихтисослашган шахсий тармоғи бор.

Ҳиндистон. Байчунг Бхутия. 1976 йилнинг 15 июнида таваллуд топган. 2003 йилнинг ноябрида Adidas билан реклама шартномаси тузди, ҳозир эса Nike маҳсулотларини ҳам реклама қилмоқда. Байчунг жаҳон юлдузлари билан Goal 4 Africa ўртоқлик ўйинлари дастурида қатнашди. 2008 йилнинг 12 июлида Мюнхенда ташкиллаштирилган шундай ўйинлардан бирида Мальдини жамоаси сафида ўйнаб, 2та гол ҳам урди. Ўзи туғилиб-ўсган штатда унинг номи билан аталувчи стадион  қурилган. Байчунг 2008 йилнинг 17 апрелида Янги Деҳлида ўтказилган Олимпия олови эстафетасида иштирок этиш таклифини рад этди. 2010 йилнинг 28 октябрида Деҳлида Карлуш Кейруш ва Nike билан ҳамкорликда Байчунг Бхутия футбол мактаби ўз фаолиятини бошлади. У айни пайт «Юнайтед Сайккайм» клубида ўйновчи-бош мураббий саналади.

ФИКРАТ тайёрлади, "ИнтерФУТБОЛ" нашри (сешанба)

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 15:24, 05.02.2016.
Ўқилди: 3569 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.