Кириш Регистрация
25/06 00:00 Албания 0-1 Испания
25/06 00:00 Хорватия 1-1 Италия
25/06 03:00 Колумбия 2-1 Парагвай
25/06 06:00 Бразилия 0-0 Коста-Рика
25/06 20:00 Олимпик 2-0 Сурхон
25/06 21:00 Франция 1-1 Польша
25/06 21:00 Нидерландия 2-3 Австрия
26/06 00:00 Англия 0-0 Словения
26/06 00:00 Дания 0-0 Сербия
26/06 03:00 Перу 0-1 Канада
26/06 06:00 Чили 0-1 Аргентина
26/06 20:00 Андижон - Навбаҳор
26/06 20:00 Металлург - Насаф
26/06 21:00 Словакия - Руминия
26/06 21:00 Украина - Бельгия
27/06 00:00 Чехия - Туркия
27/06 00:00 Грузия - Португалия
27/06 03:00 Эквадор - Ямайка
27/06 06:00 Венесуэла - Мексика
27/06 20:00 Нефтчи - Локомотив
27/06 20:00 Пахтакор - Бунёдкор

Ўзимиздан ортмайдиган турнир ёки бугун "катта жанг" бошланади

Баҳо:
+ | -

Футзал бўйича Осиё чемпионати 1999 йили ташкил этилган бўлиб, мавсум-2008га қадар ҳар йили ўтказилиб келинган. Шундан кейин мусобақани 2 йилда бир марта уюштиришга келишиб олинди. Ёзги Олимпиада ўйинлари бўлиб ўтадиган йилларда футзал бўйича жаҳон чемпионати ҳам ташкил этилади. Мундиалга борувчи Осиё вакиллари айнан ўша йилги мусобақа якунларига кўра, аниқланади.

Биласиз, ОФК ҳисоб бўйича XIV Осиё чемпионатини ҳам Ўзбекистонга ишониб топширди. Айтиш жоиз, юртимиз қитъа миқёсидаги мусобақаларни ташкиллаштиришда яхшигина тажриба тўплаган. Зеро, Тошкент Осиё чемпионатига 3-марта мезбонлик қиляпти. 2006 ва 2010 йили футзал терма жамоамиз ўз уйимизда 2-ўрин   билан чекланган. Эътиборлиси, Осиёда ҳеч бир мамлакат мазкур мусобақани 3 марта қабул қилмаган. Демак, бу борада биз якка пешқадаммиз.

Осиё чемпионатлари умумий картинаси

Ғолиблик ҳозирча Эрон ва Япония термаларидан ортмаётган бўлса ҳам, интилиш учун алоҳида турткилар бор. Хусусан, эртага бошланадиган мусобақа жорий йил Колумбияда 24та терма иштирокида кечадиган ҳисоб бўйича 8-жаҳон чемпионатига Осиёдан йўл оладиган 5та жамоани аниқлаб беради. Хуллас, вакилларимиз илк марта жаҳон чемпионатига йўл олиш учун зўр имкониятга эга бўлиб турибдилар. Бунинг учун улардан гуруҳ пешқадами сифатида чиқиш ва илк «плей-офф» баҳсида ғалаба қозониш талаб этилади. Чунки бу сафар жамоамиз ўз гуруҳида 1-ўринни эгалласагина, Эрон термасига дуч келмаслиги мумкин ва чорак финалда бироз «оддийроқ» рақиб билан учрашади.

Бир қарашда, сўнгги пайтлар Осиёда фаворит алмашаётгандек туюлади. Ҳарқалай, Эрон терма жамоасида афсона даражасига кўтарилган Воҳид Шамсаи (1975 йили туғилган)­нинг ўйинчилик фаолиятини якунлагани ва Япония футбзалида олтин авлод етишиб чиққани тарози палласини Шарқий ҳудуд тарафига қараб оғишига олиб келгандек.

 

Терма жамоаларга тегишли статистика

Шу пайтгача Осиё чемпионати 13 марта ўтказилган бўлса, уларда жами 30та терма жамоа иштирок этган. Чемпионатларни бирор марта ўтказиб юбормаган жамоалар сони эса атиги 5та - Эрон, Япония, Таиланд, Ўзбекистон ва Қирғизистон термалари.

Энг кўп ўйин ўтказган жамоалар: Эрон ва Япония (81тадан)

Энг кўп ғалаба қозонган жамоа: Эрон (76 марта, 93,8 фоиз)

Энг кўп дуранг ўйнаган жамоа: Қирғизистон (9 марта,15,8 фоиз)

Энг кўп мағлубият қайд этган жамоа: Қувайт (27 марта, 56,25 фоиз)

Ғалаба қозонмаган жамоалар: Бруней, Бутан, Мальдив, Гуам, Сингапур

Энг кўп гол урган жамоа: Эрон (801та)

Энг кўп гол қўйиб юборган жамоа: Ж.Корея (233та)

Эрон терма жамоаси Осиё чемпионатларида 81та ўйин ўтказган бўлиб, уларнинг 76тасида ғалаба, 2тасида дуранг, 3тасида мағлубият қайд этган. Форслар 801та гол уриб, 126та қўйиб юборишган.

Осиё чемпионатларида атиги 7та жамоага медаль ютиш насиб этган. Табиийки, бу борада Эрон термасига тенг келадигани йўқ - 10та «олтин» } 1та «кумуш» } 2та «бронза». Хуллас, жами 13та медаль. Японлар ҳисобида эса 10та медаль бор (3}5}2). Ўзбекистон термасига келсак, бизникилар 6 марта совриндор бўлишган. Яъни футзалчиларимиз 3 марта, 2-ўрин, 3 марта 3-ўриндан жой олишган. Бу қитъа бўйича 3-яхши кўрсаткичдир. Айтганча, Таиланд термасида ҳам медаллар сони 6та (2та «кумуш» } 4та «бронза»).

 

Энг фойдали футболчилар

2002   - Ануча Мунярерн (Таиланд)

2003   - Воҳид Шамсаи (Эрон)

2004   - Муҳаммад Ризо Ҳайдариян (Эрон)

2005   - Кеничиро Когуре (Япония)

2006   Кеничиро Когуре (Япония)

2007   - Воҳид Шамсаи (Эрон)

2008   - Воҳид Шамсаи (Эрон)

2010   - Муҳаммад Тоҳири (Эрон)

2012   - Рафаэль Хенми (Япония)

2014   - Али Асқар Ҳасанзода (Эрон)

1999-2001 йилларда бу соврин ҳеч кимга берилмаган.

 

2016 йилги чемпионатдан нималар кутамиз?

Навбатдаги Осиё чемпионати С.Ара-бистони ва Иордания терма жамоалари учун дебют турнир ҳисобланади. Умуман, Тошкентдаги чемпионатда қуйидаги юбилейлар қайд этилиши мумкин:

- Таиланд термаси яна 4та гол урса, бу борада 400лик довонни забт этади.

- Ўзбекистон термаси яна 12та гол урса, бу борада 300лик маррага етади.

- Эрон термаси урилган ва қўйиб юборилган голлар ўртасидаги фарқни }700тага етказиши мумкин.

 

Қитъадошларимизнинг

мундиаллардаги иштироклари

Футзал бўйича жаҳон чемпионати илк марта 1989 йили ўтказилган. Турнир мезбонлари: 1989 - Голландия, 1992 - Гонконг, 1996 - Испания, 2000 - Гватемала, 2004 - Хитой Тайпейи, 2008 - Бразилия, 2012 - Таиланд, 2016 - Колумбия.

Жаҳон чемпионатларида Осиёдан Эрон (6 марта), Япония (4 марта), Таиланд (4 марта), Хитой (3 марта), Хитой Тайпейи (1 марта), Гонконг (1 марта), Қозоғистон (1 марта), Қувайт (1 марта), Малайзия (1 марта), Саудия Арабистони (1 марта) термалари иштирок этишган (уларнинг баъзилари мундиалга Осиё чемпионати йўлга қўйилишидан олдин боришган). 2012 йили қитъадошларимиз сафига Австралия термаси ҳам қўшилди. Осиё футболининг яққол фаворити - Эрон термаси 1992 йилги жаҳон чемпионатида 4-ўринни олганидан буён ярим финал босқичига бошқа чиқолмаяпти. Умуман олганда, форслар мундиалларда 28та ўйин ўтказиб, 14та ғалаба, 3та дуранг, 11та мағлубият қайд этишган. Япония ва Таиланд термалари эса сўнгги 3та жаҳон чемпионатида узлуксиз иштирок этмоқдалар.

Осиё чемпионатлари юлдузлари

Воҳид Шамсаи. 1975 йилнинг 21 сентябрида Теҳронда таваллуд топган. Терма жамоа сафида урган голлари сони (390та) бўйича жаҳон рекордчиси. Осиёнинг 8 карра чемпиони. 2003|2004 йиллар мавсумида «Лацио» клуби сафида тўп сурган. Айни пайт «Тасисат Дарёи» клубида ўйновчи-бош мураббий. Бугунги кунда Эрон терма жамоасида унинг 4 нафар шогирди ўйнамоқда.

Али Асқар Ҳасанзода. 1987 йилнинг 2 ноябрида Эроннинг Қум шаҳрида таваллуд топган. Мамлакат терма жамоаси учун 160та ўйин ўтказиб, 126та гол урган. 2014 йили ОФК томонидан «Йил футзалчиси», деб топилди. 2013-2015 йилларда «Норильский Никель» клуби сафида ҳам ўйнаган.

Рафаэль Кацутоши Хенми. 1992 йилнинг 30 июлида Шизуока шаҳрида таваллуд топган. Бўйи 169 сантиметрга тенг бу вингер 2013 йилдан буён «Бенфика» клуби шарафини ҳимоя қиляпти.

Факт. 1992 йили Гонконгда бўлиб ўтган футзал бўйича 2-жаҳон чемпионатида Эрон терма жамоаси вакили Саид Ражаби 8та ўйинда иштирок этиб, 16та гол урган ва мусобақа тўпурарига айланган. Унинг бу рекорди 2000 йили Бразилия футзал афсонаси Маноэль Тобиас томонидан янгиланди - 19та гол.

 

Осиё чемпионатлари иштирокчилари статистикаси

Терма             Иш.   Ў      Ю      Д     М     Гол(})   Гол(-)  Фарқ   Очко

 

Эрон               13     81     76      2      3        801    126     }675      230

Япония            13     81     60      5      16       413    162     }251      185

Таиланд          13     65     44      4      17       396    185     }211      136

Ўзбекистон     13     67     44      4      19       288    179     }109      136

Қирғизистон    13     57     24      9      24       185    211     -26        81

Ж.Корея          12     51     20      6      25       233    233     0          66

Ливан              9       39     17      5      17       161    166     -5         56

Қувайт             11     48     17      4      27       184    203     -19        55

Хитой              10     41     14      2      25       170    181     -11        44

Ироқ               9       34     13      1      20       130    129     }1         40

Австралия       6       25     12      1      12       70      89       -19        37

Тожикистон     8       29     10      1      18       97      173     -76        31

Фаластин        3       15     9       0      6        101    70       }31        27

Хитой Тайпейи 10     33     9       0      24       108    179     -71        27

Индонезия       9       32     8       2      22       105    176     -71        26

Гонконг           5       20     7       1      12       58      100     -42        22

Малайзия        10     27     7       1      19       79      157     -78        22

Туркманистон  6       21     6       0      15       59      121     -62        18

Вьетнам          3       13     5       1      7        41      53       -12        16

Қатар              2       9      2       0      7        39      62       -23        6

Филиппин        3       13     1       2      10       21      85       -64        5

Баҳрайн          1       4      1       1      2        18      29       -11        4

Макао             4       17     1       1      15       23      167     -144      4

БАА                1       3      1       0      2        6        8         -2         3

Камбожа         1       4      1       0      3        12      46       -34        3

Бруней            1       4      0       0      4        7        53       -46        0

Бутан              1       6      0       0      6        13      73       -60        0

Мальдив ор.   2       9      0       0      9        10      128     -118      0

Гуам                2       9      0       0      9        8        142     -134      0

Сингапур         3          11        0          0          11        15        170       -155      0

Фикрат тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 09:30, 10.02.2016.
Ўқилди: 2942 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.