Сербияда давом этаётган футзал бўйича Европа чемпионатида ярим финалнинг барча иштирокчилари маълум бўлди. Бу ҳақда «Оламспорт» хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, 9 февраль куни чорак финал босқичининг сўнгги икки учрашуви ўтказилди. Қозоғистон терма жамоаси амалдаги Европа чемпиони бўлмиш Италияни 5:2 ҳисобида мағлуб этди.
Иккинчи чорак финал жуфтлигида Россия терма жамоаси озарбойжонлик футзалчилардан 6:2 ҳисобида устун келди. Бир кун аввал Сербия ва Испания терма жамоалари ҳам ярим финалга йўлланма олганди.
11 февраль куни ўтказиладиган ярим финалда Қозоғистон Испания билан, Россия Сербия билан беллашади.