Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Осиё футболидаги ақлга сиғмас трансферлар

Баҳо:
+ | -

Бугунги кунга келиб, таниқли футболчиларнинг Хитой ёхуд Ҳиндистон чемпио­натига юзланишлари ҳеч кимни ажаблантирмай қўйди. Тўғри-да, мақсад фақат пул орттириш бўлса, қаерда тўп суришнинг нима фарқи бор? Лекин шуниси ҳам борки, бу йўлни танлаган аксарият футболчилар шиддаткор биринчиликларда яна бир неча йил юқори савияда фаолият юритишлари мумкин эди...

Дарио Конка

Сотувчи клуб: «Флуминенсе»

Харидор клуб: «Гуанжоу Эвер­гранд»

Трансфер нархи: 10 млн. евро

Сотиш сабаби: Дариони бойитиш

2011 йили аргентиналик ярим ҳимоячи футбол оламидаги энг қимматбаҳо шартномалардан бирига имзо чекди. Ўша пайт фақат Месси ва Роналдугина ундан кўпроқ маош олишарди. Зеро, Дариога Хитойдаги бир йиллик фаолияти учун 15 миллион евро миқдорида маош таклиф қилишган ва футболчи бунга дарҳол розилик берганди. Ўша вақт эндигина 28 ёшни қарши олган Конка «Флуминенсе» билан чемпионликка эришибгина қолмай, барча йўналишлар бўйича Бразилия чемпионатининг энг яхши футболчиси, деб топилганди. У «Гуанжоу»да ҳам мухлислар меҳрини қозонишга уринди. Ҳа, ҳа, Дарио ростдан ҳам, машғулотларда шунчаки, қатнашибгина қолмай (кўплаб легионерлар сингари), ўз ишига ҳақиқий профессионалларга хос тарзда ёндашди ва Хитой чемпионатининг 99 ўйинида 54та гол ҳамда 37та самарали узатмага муаллифлик қилиб, маҳаллий ишқибозлар олқишига кўмилди. Таъкидлаш лозим, Хитойда Конкани юлдузли жуфтлик - Дрогба ва Анелькадан кўра, кўпроқ қадрлашади. 2014 йилга келиб, Дарио яна «Флуминенсе»га қайтди ва орадан кўп ўтмай, ҳақиқий ўрни айнан Хитойда эканлигини тўла тушуниб етди. Шу тариқа 32 ёшли футболчи «арзимаган маош» - йилига 11 млн. евро эвазига «Шанхай Теллэйс» билан шартнома тузди.

 

Паулиньо

Сотувчи клуб: «Тоттенхэм»

Харидор клуб: «Гуанжоу Эвер­гранд»

Трансфер нархи: 14 млн. евро

Сотиш сабаби: Даниэль Леви яна ўзининг даҳолигини исботлашни хоҳлади

2013 йили Лондоннинг «Тоттенхэм» клуби Бразилия терма жамоаси аъзоси бўлмиш футболчини катта маблағ эвазига харид қилди. Статистик кўрсаткичларга кўра, Паулиньо АПЛга тезда мослашиб, клубга ёрдам бериши лозим эди. Ҳаттоки, Андре Виллаш-Боаш қўл остида ўтган илк мавсум бу умидларга ишониш мумкинлигини ҳам тасдиқлагандек бўлди. Лекин шундан сўнг ҳаммаси 180 даражага ўзгариб, бечора футболчи турли «мем» ва мазахлар остида қолиб кетди. Яъни бразилияликнинг ўйинлари шу қадар қовушмадики, «Тоттенхэм» мухлислари қайсидир футболчининг ҳаракатлари ўхшамай қолса, «Эҳ, Паулиньо ҳам бундан яхшироқ ўйнаган бўларди», дея ҳазиллашадиган бўлишди. Хуллас, вақт ўтгани сари бразилиялик қимматбаҳо футболчи захира ўриндиғига тобора «мустаҳкам» жойлашиб бораверди. Энг қизиғи, лондонликлар Паулиньодан тезроқ қутулишни исташардию, аммо унинг учун Европанинг ҳеч бир клуби 7-8 млн. евро баҳридан ўтишни истамасди. Ана шунда «шпорлар» президенти Даниэль Леви футболчини Хитой клубига сотиш йўлини ўйлаб топди. Натижа чакки эмас: «Тоттенхэм» ҳотамтой шарқликлардан жами 14 млн. евро ундириб олди. Турли бонуслар туфайли, албатта.

 

Элкесон

Сотувчи клуб: «Гуанжоу Эвер­гранд»

Харидор клуб: «Шанхай Теллэйс»

Трансфер нархи: 18,5 млн. евро

Сотиш сабаби: шунчаки, таклифни рад этиб бўлмасди

Элкесоннинг трансфери узоқ вақт Хитой чемпионати тарихида энг қимматбаҳо ички олди-сотди сифатида қолса, ажабмас. Аслидаку, навбатдаги бразилиялик футболчининг тарихи жуда қизиқ: у 23 ёшидаёқ хитойликлар эътиборини ўзига қаратган. Элкесон Бразилияда «Ботафого» учун 8-10та гол ургач, унга «қандайдир» «Реал» ёки «МЮ» эмас, Россиянинг «Терек» клуби таклиф юборади. Аммо грознийликлар ҳужжатларни расмийлаштиргунларича «Гуанжоу» «ўлжа»ни илиб кетади. Шу тариқа Элкесон Хитойда ҳар йили 45тадан гол уриб, мамлакат чемпионатида 3 марта, ОЧЛда 2 марта зафар қучди. Демакки, «Шанхай» раҳбарларининг уни таркибга қўшиб олиш мақсадида деярли 19 «лимон» таклиф қилишгани бежиз эмас. Тўғри, бу футболчининг асл нархи барибир, 5 млн. евродан ошмаса керак-ов...

 

Алессандро Дель Пьеро, Луис Гарсия, Николя Анелька

Сотувчи клуб: -

Харидор клуб: Ҳиндистон чемпионати вакиллари

Трансфер нархи: йилига 1 млн. еврога тенг маош

Сотиш сабаби: Ҳиндистонда футболни оммалаштириш

2014 йили ҳиндистонликлар эндигина бутсаларини михга илган бир қатор таниқли футболчиларни таклиф қилиб, ўлкада ҳақиқий «афсоналар чемпионати»ни йўлга қўйишди. Шундай қилиб, Дель Пьеро ва унинг дўстлари азбаройи Ҳиндистон футболи учун яна озроқ тўп суришга рози бўлишди. Луис Гарсия, Николя Анелька, Давид Трезеге, Дэвид Жеймс, Алессандро Неста, Фредди Юнгберг, Робер Пирес, Алессандро Дель Пьеро, Марко Матерацци... Эҳҳе, бу рўйхатни яна бир қатор номлар билан давом эттириш мумкин. Лекин битта нарса чатоқ-да, қилинган шунча ишлар ва сарфланган шунча маблағ мамлакат футболига кутилган даражада туртки беролмади.

 

Жервиньо

Сотувчи клуб: «Рома»

Харидор клуб: «Хэбэй Чайна Форчуна»

Трансфер нархи: 18 млн. евро

Сотиш сабаби: футболчи Спаллетти билан яна муштлашиб кетмаслиги учун

Масалага жиддий қарасак, афтидан, Жервиньо «Рома» шарафини ортиқ ҳимоя қилишни истамади. Акс ҳолда, атайин орттирилган жароҳатлар, машғулотларда астойдил ҳаракат қилмаслик ва ниҳоят, Лучано Спаллетти билан жанжаллашиш каби машмашаларни қандай тушуниш керак? Итальян нашрларида таъкидланишича, устоз-шогирд ҳатто муштлашиб ҳам кетишган. «Жервиньо - ажойиб футболчи. Аммо у клубимизни етарлича ҳурмат қилмаяпти... Шундай экан, уни зўрлаб ушлаб туришдан не наф?» — деди яқинда «Рома» бош директори Мауро Бальдиссони. Чиндан ҳам, Жервиньо шунчалик ғалати футболчики, хоҳ «Арсенал», хоҳ «Рома» таркибида бўлсин, 5-6 нафар рақибини осонгина алдаб ўтиб, очиқ дарвозани ишғол қилолмаслиги мумкин. Лекин бу хитойликларни асло ташвишга солмади. Афтидан, улар учун голдан кўра, чиройли «финт»лар муҳимроқ, чоғи. Аслидаку, ивуарлик футболчи яна 3-4 йил юқори савияда тўп сура олади. Лекин у 28 ёшида футбол эмас, пулни танлади. Нима ҳам дердик, Жервиньони тушунса бўлади. Чунки у энди олдингидек йилига 3 эмас, нақ 8 миллион олади.

 

Асамоа Гьян

Сотувчи клуб: «Ал-Айн»

Харидор клуб: «Шанхай Теллэйс»

Трансфер нархи: 9 млн. евро

Сотиш сабаби: афсонага ҳурмат

Бу трансферда фактлар қанчалик ажабланарли туюлса, шунчалик афсусланарли ҳамдир. Зеро, Гьян Европадаги ишлари чакки тус олмаган, камига фаолиятини бемалол «кўҳна қитъа»да давом эттириши мумкин бўлган африкаликлардан бири эди. Аммо 2011 йили «Сандерленд»ни «Ал-Айн»­га алмаштирди-да, ҳаммасига нуқта қўйди. «Трансфер амалга ошишидан 48 соат олдин ҳам Гьян кўз ўнгимда қасам ичиб, биз билан қолишини айтганди. Кейин эса бирданига унинг «Ал-Айн»га ўтиб кетганини эшитдим. Тушунмайман, қандай қилиб АПЛни бошқа бир чемпионатга алмаштириш мумкин?» — деганди ўшанда ҳайратланган Стив Брюс. Аммо Гьян Амирликларда ҳам йўқолиб қолмай, ўзи иштирок этган ўйинлардан кўра, кўпроқ гол урди ва мунтазам бу ерга пул туфайли келмаганини, юраги «Ал-Айн» учун ураётганини таъкидлади. Лекин энг қизиғи, худди шу юрак унинг «Шанхай Тиллэйс» билан шартнома тузишига асло тўсқинлик қилмади. Ҳафтасига 227 минг фунтлик маош ва Свен-Ёран Эрикссон билан ҳамкорлик - мана сизга Гьяннинг асл «юраги».

 

Луис Адриано

Сотмаган клуб: «Милан»

Сотиб ололмаган клуб: «Цзянсу Сайнти»

Трансфер нархи: 14 млн. евро

Сотмаганлик сабаби: аниқ эмас

Мақолага илова сифатида Хитой чемпионатига боғлиқ яна бир антиқа трансферни эсга оламиз. Трансферки, амалга ошмай қолгани. Ваҳоланки, Луис Адриано Хитойга бориб, бўйнига «Цзянсу Сайнти» шарфини ўраб олганча суратга тушишга ҳам улгурганди. Шунинг учун «Милан» мухлислари Адриано Галлианини олқишлашди. Зеро, футболчини 8 миллионга сотиб олиб, 14 «лимон»­га пуллашни ҳар ким ҳам эплай олмайди. Бироқ сўнгги лаҳзаларда бу трансфер келишуви бузилди. Хитойликлар «Адриано жуда катта маош сўради»,-дея футболчини айблашяпти. Бразилиялик эса табиийки, барча айбни «Цзянсу» бўйнига қўймоқда. Унинг шоҳидлик беришича, хитойликлар дастлабки оғзаки келишувни бузишган экан. Хуллас, Адриано Хитой клуби билан шартнома имзоламади ва оқибатда йилига 8,5 миллионлик маошдан қуруқ қолди. 

P.S.: кейинчалик худди ўша «Цзянсу» клуби «Челси» ярим ҳимоячиси Рамиресни 28 миллион евро эвазига харид қилди. Эҳтимол, айнан Адрианога аталган маблағ ҳисобигадир...

Ҳ.МАСАИДОВ тайёрлади

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 08:29, 11.02.2016.
Ўқилди: 5880 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.