Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Футзал ва мухлислар

Баҳо:
+ | -

Футзал шундай спорт-ки, уни томоша қилишдан кўра, ўйнаш анча завқлироқ. Масалан, футбол томошаси янада қизиқарли туюлади. Ҳаттоки, миллионлар ўйинига умуман бефарқ бўлганлар ҳам «Реал», «Барселона», «Манчестер Юнайтед» ва «Арсенал» каби клублар ўйнаганида, Роналду, Месси, Руни ёки Озилни бемалол таниб олишлари ҳеч гап эмас. Бу ҳам футболнинг оммавийлигини кўрсатиб беради. Тан олиш лозим, футзал ҳозирча бу даражага чиқиб улгурмади. Тўғри, ўйин борасида  анча оммавийлашиб қолган бўлса-да, ҳозирча томошабоплиги жиҳатидан футболдан анча орқада...

Юртимиз футзал бўйича Осиё чемпионатига мезбонлик қилмоқда. Қитъа биринчилигига нисбатан қизиқиш ҳақида кўп гапириш шарт эмас, Ўзбекистон терма жамоаси ўйнайдиган мусобақа, агар у сув полоси бўлган тақдирда ҳам, ишқибозларни ўзига жалб қилиши турган гап. Шу томонлама олсак, ушбу турнирда футзалчиларимиз мухлислар олқишисиз қолиб кетмасликлари аниқ. Улар ўйнашадиган кун Ўзбекистон спорт мажмуаси ҳамиша мухлислар билан тўлиб-тошади.

Бироқ яна бир нарсани ёддан чиқармаслик лозим - биз фақатгина Ўзбекистон терма жамоаси иштирок этадиган мусобақага мезбонлик қилмаяпмиз. Турнирда яна 15та жамоа қатнашмоқда. Хўш, улар иштирокидаги ўйинларга қизиқиш қандай?

Афсуски бир нарсани тан олиш лозим, Осиё миқёсида ўтказиладиган деярли ҳар қандай мусобақада бир муаммо мавжуд. Қитъамизда дунё даражасидаги юлдузлар жуда оз ва жамоа танламай, машҳурлар ўйинини томоша қилиш учун аренага келадиган мухлислар ҳам кам. Айнан шу сабабга кўра мезбон жамоа ўйнамаган кунларда мухлислар салмоғи кўп бўлмайди. Бундай ҳолат бир бизда эмас. Масалан, яқинда Қатарда кечган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида ҳам бунга гувоҳ бўлдик. Табиийки, мухлис бўлмаса, мусобақа шиддати ҳам у қадар юқори бўлмайди. Хўш, бу муаммони қандай ҳал қилиш мумкин?

Қатарда бўлганимизда ғалати тажрибага гувоҳ бўлган эдик. Яхши биласиз, араб шайхлари ҳар қандай муаммони пул билан ҳал қилишни яхши кўрадилар. Масалан, улар «Манчестер Сити»ни сотиб олишгач, қанча маблағ сарфлаганларини яхши биламиз. Худди шундай Қатардаги мухлислик масаласини ҳам пул билан ҳал қилишга уринмоқдалар. У ерда стадионга келган мухлис чипта сотиб олиши шарт эмас. Аксинча, клуб ҳомийлари стадионга келган ишқибозга 15-20 доллардан пул бераркан ва камига тушлигини ҳам стадионда ташкил қиларкан. Сиз телеэкранларда қайсидир араб клубини қўллаётган мухлисларни кўп кўргансиз. Айтишларича, улар орасида асл ишқибозлар у қадар кўп эмас, аксариятини «ҳашар»га келган ҳаваскорлар ташкил этади...

Албатта, бу услуб бизга мос келмайди. Чунки бунақа мухлисликнинг боридан йўғи. Бизда терма жамоамизни қўллайдиган ишқибозлар шундоқ ҳам етарли, фақат бир муаммо ташкилотчиларни қийнаши мумкин. Халқимиз футзални ҳар қанча яхши кўрмасин, аммо узр-ку, Вьетнам ва Таиланд ўртасида кечадиган учрашувни томоша қилишни истовчилар у қадар кўп бўлмаслиги турган гап.

Биз қитъа даражасидаги мусобақани илк марта қабул қилмаяпмиз. Илгари ҳам юртимизда бундай турнирлардан бир қанчаси ўтказилган. Ўша вақтларда бегона жамоалар иштирокидаги ўйинлардаги муаммо қандай ҳал қилинган? Бирмунча ўзгача услубда - коллеж ва лицейлардан талабалар стадионга келишга тарғиб қилинганини бир неча бор кўрганмиз.

Албатта, бу тадбирнинг фойдали жиҳатлари кўп. Талаба балки стадионга келишни у қадар истамас, аммо ўйинни томоша қилгач, спортга қизиқиб қолганлари ҳам кўп бўлган. Шунинг учун бу тадбирни давом эттирувчилар бўлса, асло қаршилигимиз йўқ. Ҳар ҳолда кўчада бекор юргандан кўра, спорт мажмуасига келгани маъқул. Аммо шу билан чекланиб қолмасдан, мухлисларни қизиқтириш йўлида бошқа ташаббусларни ҳам қўллаб кўрган маъқул  бўлармиди? Ҳозир шу борада бир таклиф билдирсак.

Биласиз, юртимизда спортнинг ашаддий мухлислари шаҳарда бўлгани сингари туман ва қишлоқларда ҳам етарлича топилади. Фақат у ердагилар ҳар доим ҳам ўйинларни бориб кўришга вақт ва имконият топа олмайдилар. Шаҳар аҳли эса истайсизми, йўқми, мудом иш билан банд. Бу эса Осиё чемпионатининг кундузи ўтказиладиган ўйинларига тушиш имконини бермайди. Қишлоқларимизда эса ҳаёт тарзи бироз бошқачароқ. Бу ерда қишда бўш вақт топиш мумкин. Агар деҳқон учун ёзда кундуз тугул кечаси ҳам иш қайнаса, қишда ҳордиқ чиқариш имкони бўлади. Ерни шудгорлаш ва тайёрлаш ишларини якунлагач, баҳоргача қўли бўшайди. Бироз тин олиши, ҳордиқ чиқариши мумкин. Шундай экан, нимага энди қишлоқдаги мухлисларни Осиё чемпионати ўйинларига тарғиб қилмаслик керак?

Бунинг учун кўп иш қилиш шарт эмас. Шунчаки мухлисларни тўплаб, автобусларда ўйинларга олиб боришга ёрдам берилса кифоя. Қизиқувчилар кўплаб топилишига ишонамиз. Бунинг учун хоҳловчиларга туман марказида автобус ташкил қилиб, арзонроқ нархда чипталар таклиф этилса, ишонамизки, қишлоқлардаги ишқибозлар бажонидил футзал томоша қилиш учун пойтахтга йўл олган бўлардилар. Бу ҳам бўлса қитъа наздида юртимиз нуфузини оширган бўлармиди...

 

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 10:20, 14.02.2016.
Ўқилди: 3311 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.