Бугун “Локомотив” футбол клуби бош директори Сеидуллаев Зокир Икрамовичнинг таваллуд топган куни. Жамоамиз муваффақиятларида бу инсоннинг хизмати анча салмоқли.
Биз клубимизнинг ишчи-ходимлари, мураббий ва футболчилари номидан Зокир Икрамовични муборакбод этамиз! Уларга узоқ умр, сиҳат ва саломатлик, оилавий бахт ҳамда омад тилаб қоламиз! Қалбларидаги жамики эзгу ниятлари ижобатини кўриб юриш насиб қилсин!