Кириш Регистрация
29/06 22:00 Бразилия 2-1 Япония
30/06 01:30 Германия 1-1 Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия 1-1 Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар - Норвегия
01/07 02:00 Франция - Швеция
01/07 06:00 Мексика - Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР

Артур Юнусов: «Биз кеча мухлислар учун ўйнадик»

Баҳо:
+ | -

Айни дамда пойтахтимизда ўтаётган футзал бўйича Осиё чемпионати баҳслари айни қизғин палласига кирди.

Кеча "А" гуруҳи 3-турида Ўзбекистон терма жамоаси Ливан футзалчиларига қарши баҳс олиб борди ва 2:0 ҳисобида зафар қучди. Бу орқали эса терма жамоамиз чорак финалга гуруҳ босқичидан 3та ғалаба билан чиқди.

Терма жамоамиз сардори Артур Юнусов эса Ливанга қарши кечган матч борасидаги фикрларини билдириб ўтди.

"Учрашув осон ўтгани йўқ. Ливанлик футзалчиларга 3-турда фақат ва фақат ғалаба керак эди. Шу боисдан улар ўйин аввалиданоқ олдинга ўтишди. Бизнинг эса гуруҳдан чиққанимиз олдиндан маълум эди. Шундай бўлса ҳам биз мухлисларимизни хушнуд этишни мақсад қилгандик.

Якунда кучли рақиб устидан ғалаба қозона олганимиздан шодмиз. Биз гуруҳдан юз фоизлик натижа билан чиқдик. Ўйлашимча, қайд этган натижамиздан барча хурсанд бўлди. Энди олдинда бизни янада масъулиятлироқ ўйинлар кутмоқда.

Ироқ билан бўладиган ўйин ҳақида ҳозирча бирор тайинли гап айта олмайман. Чунки ҳали бу ўйингача бироз вақт бор. Биз эса унгача тикланиш жараёнини олиб борамиз. Сабаби таркибда бир нечта футзалчиларимиз шамоллаб қолишди. Аммо Ироқ билан бўладиган ўйингача ҳамманинг яна формага қайтиб олишига ишонаман. Насиб этса, чорак финал учрашувига ҳам яхши тайёргарлик олиб борамиз", — дейди маҳоратли футзалчи SPORTS.uz интернет-портали мухбирига.

Манба: sports.uz
Киритилди: 17:08, 15.02.2016.
Ўқилди: 3051 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Златан Ибраҳимович ЖЧ-2026 ғолиби ким бўлишини айтди [10804]

Флорентино Перес Винисиус ва Майкл Олисе ўртасида якуний танловни амалга оширди [6652]

ЖЧ-2026: Бугун бўлиб ўтадиган 1/16 финал учрашувлари тақвими [4137]

Моуриньо «Реал» раҳбариятидан яна бир футболчи сотиб олишни сўради [3776]

Холанд «Реал»нинг икки юлдузи билан бир жамоада тўп суришни истамаяпти [3760]

«Реал» қимматбаҳо ярим ҳимоячини сотиб олиш учун ўз юлдузларидан бирини сотишга мажбур бўлади [3466]

Семин Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2026 дан кейин Каннаварони истеъфога чиқаришини айтди [3092]

Симеоне Альваресдан қутулишга қарор қилди [2323]

Германия пенальтилар сериясида Парагвайга имкониятни бой бериб, ЖЧ-2026 билан хайрлашди (видеошарҳ) [2271]

Жаҳонгир Зокиров мағлубият нималигини билмаётган америкалик боксчини муддатидан олдин мағлуб этди [2092]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик