Кириш Регистрация
01/08 19:30 Андижон - Пахтакор
01/08 20:30 Бухоро - Локомотив
02/08 19:30 Навбаҳор - Хоразм
02/08 20:00 Машъал - Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум - Бунёдкор

Виктор Херманс: Уйга йирик ҳисобдаги ғалаба билан қайтаётганимиздан хурсандман

Баҳо:
+ | -

Бироз олдин хабар берганимиздек, пойтахтимиз мезбонлик қилаётган футзал бўйича Осиё чемпионати баҳсларида 3-ўрин учун ўйин бўлиб ўтди.

Унда Таиланд термаси Вьетнам билан бронза медаллари учун кураш олиб борди. Якунда Таиланд термаси бронза медалларига эаг чиқди.

Учрашув якунлангач ҳар икки терма устозлари иштирокида матбуот анжумни ташкил этилди. Унинг иккинчи қисмида Таиланд бош мураббийи Виктор Херманс журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.

Бугунги ўйин ажойиб руҳда ўтди. Ҳар икки жамоа ҳам яхши ўйин кўрсатишга уринди. Биз босимни рақиб дарвозаси яқинида ушлашга ҳаракат қилдик. Бу эса якунда наф берди. Таркибимизда Супҳавут ва Жетсада каби ўйинчилар ажойиб ўйин намойиш этишди. Уларнинг ўйинидан кўнглим тўлди. Жетсада Чудеч жаҳоннинг энг кучли лигаларида ҳам ўзини йўоқотиб қўймаган бўларди.

Нега тез-тез футзалчиларни алмаштириб тураман? Чунки мен бизда тенг кучли иккита таркиб бўлишини истайман.

Ҳакамлик борасида эса бир нарсани айтмоқчи эдим. Бугунги ҳакам Ўзбекистонга қарши ўйиндагидан кўра яхшироқ ишлади. Биз мезбон терма билан ўйинда мағлубиятга лойиқ эмас эдик. Бир ҳакамнинг бир нечта учрашувда ишлайвериши яхши эмас.

Аммо финалга чиқмаганимиз бир жиҳатдан яхши ҳам бўлди. Боиси Эроннинг кучини кўрдик. Биз уйга йирик ҳисобдаги мағлубият билан эмас, балки йирик ҳисобдаги ғалаба билан қайтмоқдамиз, - дейди тажрибали мураббий.  

Манба: sports.uz
Киритилди: 18:37, 21.02.2016.
Ўқилди: 4475 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» Винисиус билан шахсий шартнома бўйича келишувга эришди [2820]

Bild: «РБ Лейпциг» «Реал»нинг Диоманде бўйича 2 та таклифини рад этди [2509]

Арбелоа "Фулхэм"га "Реал" футболчисини олиб келмоқчи [2464]

"Реал" ҳимоячиси вояга етмаган билан жинсий алоқа видеосини тарқатиш айблови билан судда пайдо бўлади [2376]

Журналист «Реал» ва Винисиус ўртасидаги музокаралар ҳамда келишмовчилик сабабини ошкор қилди [2366]

«Барселона» Бельгиянинг иккинчи лигасидан қанот ҳужумчисини сафига қўшиб олди [2245]

Ўртоқлик учрашуви. "Бирмингем" - "Барселона" беллашувининг асосий таркиблари эълон қилинди [1905]

«Барселона» ўртоқлик учрашувида «Бирмингем Сити»га пенальтилар сериясида мағлуб бўлди (видеошарҳ) [1777]

Инфантино ФИФА президенти лавозимини тарк этиши мумкин [1773]

Суперлига. Август ойида ўтказиб юбормаслик керак бўлган 5 та учрашув [1575]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик