Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Рене Игита: “Чемпионлар лигасини яхши кайфиятда бошламоқчимиз”

Баҳо:
+ | -

“Ал-Наср” – “Бунёдкор” учрашуви олдидан ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида саудияликлар устози Рене Игита ва жамоа сардори Хусайн Абдулғани иштирок этди.

- Осиё Чемпионлар лигаси тамомила бошқача мусобақа. Биз айни пайтда унинг стартида турибмиз. Шундай экан, ички чемпионатда бой берган натижаларимизни қитъа миқиёсидаги мусобақада қайтармоқчимиз. Турнирни яхши кайфиятда бошлаб олсак, унинг қолган қисмини ҳам шундай давом эттирамиз. “Ал-Наср”нинг имкониятларидан келиб чиқиб айтаманки, биз турнир давомида ўзига хос рақобат олиб киришга қодирмиз. Шунингдек, Чемпионлар лигасида яхши натижа қила оламиз. Ҳозирча жамоани вақтинча бошқариб турибман. Янги бош мураббий – Рауль Канеда кеча клуб қароргоҳига етиб келди. Гарчи у аввал ҳам “Ал-Наср”да фаолият юритиб кетган бўлса-да, ҳозирча жамоа билан бошқаттан танишмоқда. Лекин “Бунёдкор”га қарши баҳсда унинг кўрсатмаларига қулоқ тутамиз. Ўйлайманки, мураббийлар билан келишиб иш тутсак, рақибни енга оламиз, - дейди колумбиялик машҳур собиқ дарвозабон Рене Игита.

- “Бунёдкор” билан аввалги мавсумда ҳам ўйнаганмиз. Биз ҳам, улар ҳам бир-биримизни яхши биламиз. Ўйлашимча, олдинда қизиқарли баҳс кутиб турибди. Ким кучли эканлигини учрашув кўрсатиб беради, - “Ал-Наср” сардори Хусайн Абдулғани.

Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 10:11, 23.02.2016.
Ўқилди: 2263 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду ЖЧдаги иштирокини якунлагач, таъсирли пост қолдирди [5494]

Энцо Фернандес «Реал» рад этганидан сўнг қайси клубга ўтиши мумкинлиги маълум бўлди [2716]

УЕФА «Негрейра иши» фонида «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги тақдирини ҳал қилди [2562]

Миср футбол федерацияси ЖЧ-2026 1/8 финалида Аргентинадан учралган мағлубиятдан сўнг мамлакат президентига мурожаат қилди [2506]

ZO'R TV Франция - Марокаш учрашувини жонли эфирда намойиш этади [1813]

«Реал» ва «Барселона» АПЛ юлдузини нишонга олди [1813]

Аргентина футбол ассоциациясига қарши текширув бошланди [1794]

Расман! Садриддин Ҳасанов «Брага» ёшлар жамоаси сафига қўшилди [1559]

Франция — Марокаш: ЖЧ-2026 ярим финалини ўтказиб юбориш хавфи остида турган франциялик футболчилар [1505]

«Боруссия» ва «Барселона» ўртасидаги Адейеми трансфери бўйича музокаралар тафсилотлари маълум бўлди [1461]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик