Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Эртага шоу!

Баҳо:
+ | -

Эртага Намангандаги “Марказий” ўйингоҳда “Навбаҳор” жамоасининг Ўзбекистон чемпионлигининг қўлга киритганлигининг 20 йиллиги муносабати билан бўлиб ўтадиган тадбир қатнашчилари юртимизга етиб келишмоқда. Мамотов, Дилмуҳаммедов, Башкевич, Батинков сингари собиқ футболчилар юртимизга етиб келишган.

Фақатгина ҳорижга чиқиш паспорти йўқлиги сабабли Олег Шацких Наманганга кела олмайди. Қолган барча футболчилар шу куни мухлислар қаршисида яна бир бор майдонга чиқадилар. 

Ўйиноҳга йиғилган мухлислар 1996 йилги чемпионларни яна бир марта майдонда кўриш имконига эга бўлишади. Тадбир давомида томошабинлар “Навбаҳор” жамоасининг 1996 йилги ва бу йилги таркиблари ўртасида шоу учрашувининг гувоҳига ҳам айланишади. Жамоа ишқибозлари 2016 йилги Ўзбекистон чемпионатида “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қиладиган футболчиларнинг тақдимот маросимига ҳам гувоҳ бўлишади. Шоуга меҳмон сифатида таклиф этилган халқимиз ардоғидаги санъаткорлар Озодбек Назарбеков, Алишер Файз, Гуласал Абдуллаева ва Малика Эгамбердиева каби ўзларининг чиқишлари билан кечага файз олиб киришади. 

Эслатиб ўтамиз, мазкур тадбир эртага 14:00 да бошланади

Манба: lochinlar.uz
Киритилди: 16:46, 26.02.2016.
Ўқилди: 3794 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3188]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2070]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1804]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1795]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1703]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1483]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1464]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1409]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1387]

Мбаппе Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1311]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик