“Лестер” жамоаси ҳужумчиси Жейми Варди Англия Премьер-лигасининг энг кучли ҳимоячиси ким эканини айтди.
- Менинг назаримда Крис Смоллинг энг кучли ҳимоячи. Унга қарши ўйин олиб бориш жуда қийин. “МЮ”га қарши ўйинларда унинг тўсиғидан ўтиш қийин кечади, - деб, Вардининг сўзларидан иқтибос келтиради Goal.com.
Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумда англиялик футболчи АПЛнинг 24 ўйинида майдонга тушиб, 18 та гол ва 3 та голли узатмани ўз ҳисобига ёзиб қўйган.