Кириш Регистрация
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 18:00 Қизилқум 1-1 Нефтчи
06/05 21:00 Салернитана 1-2 Аталанта
06/05 23:45 Удинезе 1-1 Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас 4-0 Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль 3-4 Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид - Бавария

Легионерларимиз учун самарали ҳафта

Баҳо:
+ | -

Ўтган ҳафта ўзбекистонлик легионерлар учун  анча самарали кечди. Шоҳруҳ Гадоев Баҳрайн қироли кубогини қўлга киритган бўлса, Малайзияда ўйнаётган Лутфулла Тўраев ва Воҳид Шодиев рақиблар дарвозасини ишғол қилишди.

БАА: бири мағлуб, иккинчиси ғолиб

БАА про-лигасида 20-тур учрашувлари ортда қолди. Чемпионат аутсайдери «Ал-Шааб» меҳмонда «Ал-Ваҳда»га тенг келолмади -1:4. Клуб сафидаги ҳамюртимиз Шавкат Муллажонов ўйинни бошланғич таркибда бошлади ва тўлиқ 90 дақиқа  тўп сурди.

 Азизбек Ҳайдаровнинг жамоаси - «Ал-Шабаб» эса «Ал-Наср»ни қабул қилиб, кичик ҳисобда ғалаба қозонди. 3 очко тақдирини  55-дақиқада Али ал Амирий қайд этган автогол ҳал қилди.  Ҳайдаровга келсак, тўлиқ вақт ўйнаган футболчимиз 67-дақиқада сариқ карточка олди.

МАЛАЙЗИЯ: Тўраев ва Шодиевдан гол

Малайзияда супер-лиганинг 4-тур ҳамда футбол ассоциацияси кубоги 3-босқич ўйинлари ўтказилди. Таркибида Дилшод Шарофутдинов тўп сураётган «Т-Тим» ва  Воҳид Шодиевни ўз сафига олган «Перак» клублари  чемпионат доирасида дуранг ўйнашди. Лутфулла Тўраевнинг жамоаси - «Фельда Юнайтед» эса  чемпионликка асосий даъвогар - «Жоҳор Дарул Таъзим» меҳмони бўлди. Учрашув «Жоҳор»нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади. Диққатга сазовор жиҳати, «Фельда» таркибида Лутфулла Тўраев  29-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол этди. Бу ярим ҳимоячининг жорий мавсумдаги иккинчи голидир.

Ассоциация кубоги доирасидаги ўйинда эса Воҳид Шодиев ўз ҳисобига гол ёзди. «Перак» 3-босқичда «Куантан»га қарши баҳс юритди. Ўйин тақдирини 3-дақиқада айнан Шодиев томонидан урилган гол ҳал қилди. Бу  «Перак»нинг кейинги босқичга йўл олишига замин яратди. Лутфулла Тўраевнинг «Фельда»си «ПКНС» билан ўйинда имкониятни бой берди (2:3) ва мусобақадаги иштирокини якунлади.

БАҲРАЙН: Шоҳруҳ Гадоевда дастлабки соврин

Ҳамюртимиз Шоҳруҳ Гадоев «Муҳаррақ» клуби  билан мавсумдаги даст­лабки совринни қўлга киритди. Жамоа Баҳрайн қироли кубоги финалида  «Ал-Риффа»ни 3:1 ҳисобида енгиб, ўз тарихида 32-марта Қирол кубоги соҳибига айланди. Ҳамюртимиз  учрашувни бошланғич таркибда бошлади ва жамоаси муваффақиятига муносиб ҳисса қўшди.

РОССИЯ: Аҳмедов кубок ярим финалида ўйнайди

Россия чемпионатининг баҳорги бос­қичига старт берилди. Дастлаб мамлакат кубоги чорак финал ўйинлари бўлиб ўтди. Унинг доирасида «Терек»ни қабул қилган «Краснодар» йўлланма  тақдири қўшимча бўлимларда ҳал этди. «Буқалар» бош мураббийи 94-дақиқада Одил Аҳмедовни майдонга туширганидан кейин уларнинг ўйини жонланди ва Гранквист томонидан урилган ягона гол  ярим финал эшигини очди. «Краснодар»  финал йўлида ЦСКАга қарши баҳс олиб боради.

«Локомотив» эса чемпионат доирасида «Терек» меҳмони бўлиб, 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Виталий Денисов учрашувда тўлиқ вақт ҳаракатланди.

ҚАТАР: «Ал-Жаиш» ОЧЛда зўр, чемпионатда ўртача

 «Ал-Жаиш» ОЧЛнинг 2-турида ҳам  «Ал-Айн»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Бу ўйинда  Сардор Рашидов бошлан­ғич таркибда майдонга тушиб, 75-дақиқада захирага олинди. «Жаиш» 6 очко билан «D» гуруҳида пешқадамлик қилмоқда. Клуб Қатар Юлдузлар лигасининг 21-турида эса аутсайдер — «Ал-Месаймир» меҳмони бўлиб, рақибини енголмади (1:1). Рашидов бу учрашувда ҳам бошланғич таркибдан жой олди ва 67-дақиқагача ҳаракатда бўлди. «Жаиш» очко йўқотганига қарамай, 2-ўринни ўзида сақлаб қолди, боиси, 3-поғонада бораётан «Лаҳвия» ўз майдонида «Умм Салал»ни мағлуб этолмади. Бу учрашувда ҳам 1:1 ҳисоби қайд этилди. Санжар Турсунов меҳмонлар сафида тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди. Умуман, Қатар чемпионати якунланишига 5та тур қолганида, ғолиб номи аниқ бўлди. «Ал-Ра­й­ян» навбатдаги ғалабадан сўнг ўз очколари сонини 60тага етказди ва энди қолган ўйинлар давомида рақиблар унга етолмайдилар. Демак, «Ал-Жаиш» ва «Умм Салал» клублари буёғига медаллар, шунингдек, ОЧЛ йўлланмаси учун кураш олиб боришади.

ЭРОН: фақат дуранг

Эронда қисқа танаффусдан кейин чемпионатнинг 22-тур ўйинлари ўтказилди. Ўзбекистонлик футболчиларни ўз сафига чорлаган ҳар икки клуб бу турда дурангга имзо чекди. Амалдаги чемпион «Сепаҳон» ўз майдонида «Сабои Қум» билан баҳсда мағлубиятдан зўрға қутулиб қолди — 2:2. «Персеполис» эса ўз майдонида «Тракторсози»ни мағлуб этолмади (1:1). Чемпионат тугашига 8 тур қолганида, «Персеполис» (Александр  Лобанов жамоаси) 4, «Сепаҳон» (Фозил Мусаев жамоаси) 11-ўринни эгаллаб турибди.

Одил Аҳмедов «(Краснодар»)

Россия премьер-лигаси. 19-тур.

«Краснодар» - «Зенит» - 0:0

Ўйнади: 90 дақиқа

Жами ўйинлари сони: 18та

Голлари сони: 2та

-------------------------------------------

Виталий Денисов («Локомотив»)

Россия премьер-лигаси. 19-тур.

«Терек» - «Локомотив» - 2:1

Ўйнади: 90 дақиқа

Жами ўйинлари сони: 18та

-------------------------------------------

Сардор Рашидов («Ал-Жаиш»)

Қатар Юлдузлар лигаси. 21-тур.

«Ал-Месаймир» - «Ал-Жаиш» -1:1

Ўйнади: 67 дақиқа, алмаштирилди

Жами ўйинлари сони: 20та

Голлар сони: 9та

--------------------------------------------

Санжар Турсунов («Умм Салал»)

Қатар Юлдузлар лигаси. 21-тур.

«Лаҳвия» - «Умм Салал» - 1:1

Ўйнади: 90 дақиқа

Жами ўйинлари сони: 6та

-------------------------------------------

Шавкат Муллажонов («Ал-Шааб»)

БАА про-лигаси. 20-тур.

«Ал-Ваҳда» - «Ал-Шааб» - 4:1

Ўйнади: 90 дақиқа

Жами ўйинлари сони: 7та

-------------------------------------------

Азиз Ҳайдаров («Ал-Шабаб»)

БАА про-лигаси. 20-тур.

«Ал-Шабаб» - «Ал-Наср» - 1:0

Ўйнади: 90 дақиқа, 76-дақиқада огоҳлантирилди

Жами ўйинлари сони: 17та

Голлар сони: 2та

------------------------------------------

Фозил Мусаев («Сепаҳон»)

Эрон про-лигаси. 22-тур.

«Сепаҳон» - «Сабои Қум» - 2:2

Ўйнади: 90 дақиқа

Жами ўйинлари сони: 22та

Голлар сони: 1та

-------------------------------------------

Александр Лобанов («Персеполис»)

Эрон про-лигаси. 22-тур.

«Персеполис» - «Тракторсози» - 1:1

Ўйнади: -

Жами ўйинлари сони: 4та

--------------------------------------------

Лутфулла Тўраев («Фельда Юнайтед»)

Малайзия супер-лигаси. 4-тур.

«Жоҳор Дарул Таъзим» - «Фельда Юнайтед» - 2:1

Ўйнади: 90 дақиқа, гол

Жами ўйинлари сони: 4та

Голлари сони: 2та

-------------------------------------------

Воҳид Шодиев («Перак»)

Малайзия супер-лигаси. 4-тур.

«Пилау Пинанг» - «Перак» - 1:1

Ўйнади: 30 дақиқа, захирадан тушди

Жами ўйинлари сони: 4та

--------------------------------------------

Дилшод Шарофутдинов («Т-Тим»)

Малайзия супер-лигаси. 4-тур.

«Т-Тим» - «ПДРМ» - 1:1

Ўйнади: 90 дақиқа

Жами ўйинлари сони: 4та

--------------------------------------------

Ҳусниддин Ғофуров («Явор»)

Сербия супер-лигаси. 25-тур.

«Чукарички» - «Явор» - 1:0

Ўйнади: 70-дақиқа, алмаштирилди

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 07:43, 08.03.2016.
Ўқилди: 3989 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.