Кириш Регистрация
11/01 00:45 Аталанта 2-0 Торино
11/01 01:00 Валенсия 1-1 Эльче
11/01 16:30 Хитой 1-0 Австралия
11/01 16:30 Лечче 1-2 Парма
11/01 18:00 Райо Вальекано 2-1 Мальорка
11/01 19:00 Таиланд 1-1 Ироқ
11/01 19:00 Фиорентина 1-1 Милан
11/01 20:15 Леванте 1-1 Эспаньол
11/01 22:00 Верона 0-1 Лацио
12/01 00:45 Интер - Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа - Кальяри
13/01 00:45 Ювентус - Кремонезе
13/01 01:00 Севилья - Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия

Франция суди Карим Бенземага терма жамоа сафида тўп суришга рухсат берди

Баҳо:
+ | -

Франция апелляцион суди Матье Вальбуэнага нисбатан товламачилик иши бўйича «Реал Мадрид» жамоаси ҳужумчиси Карим Бенземадан назоратни қисман олиб ташлади. Бу ҳақда «Чемпионат» хабар бермоқда.

«Адолат қарор топди ва биз биринчи босқичдан ўтиб олдик. Биз ўзимизни табрикласак бўлади. Бенземанинг айбсиз эканини исботлаш учун ишлашда давом этамиз», — дейди Бенземанинг адвокати.

Қайд этиш жоиз, Карим Бенземадан барча айбловлар олиб ташланмаган, аммо суд қарорига кўра, у «Лион» ярим ҳимоячиси Вальбуэна билан мулоқот қилиши мумкин.

Февраль ойида суд Бенземадан Вальбуэна билан мулоқот қилиш бўйича тақиқни олиб ташлаган эди. Прокурор бу қарор устидан зудлик билан апелляция берди. Март ойида кўриб чиқилган апелляция рад этилди. Эндиликда «Реал» ҳужумчиси Франция терма жамоасига қайтиши ва жорий йилнинг ёзида ўз ватанида ўтказиладиган Европа чемпионатида Вальбуэна билан биргаликда иштирок этиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Бензема Вальбуэнадан унинг ишқий муносабатлари тасвирланган шахсий видеоёзувни ошкор этмаслик учун пул талаб қилганликда айбланиб, судда кўрсатма берган. Франция футбол федерацияси Вальбуэнани шантаж қилиш иши юзасидан 2015 йилнинг декабрида Бенземани терма жамоадан вақтинча четлаштирганди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 10:55, 12.03.2016.
Ўқилди: 2402 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.