Кириш Регистрация
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср
08/07 01:00 Швейцария - Колумбия

"Пахтакор" - "Тракторсозий". Ўйинга оид маълумотлар

Баҳо:
+ | -

15 март, сешанба куни "Пахтакор" ОЧЛнинг 3-турида "Тракторсозий"ни қабул қилади.

Тайёргарлик
Олий лигада "Қўқон-1912" устидан эришилган ғалабадан кейин "Пахтакор" Қибрайда машғулотларни давом эттирди. Мураббийлар штаби футболчиларни ўйинга яхши тайёрлаш учун имкон қадар ҳаракат қилмоқда. Даврон Ҳошимов дисквалификация сабабли беллашувни ўтказиб юборади.

"Тракторсозий" эса Эрон чемпионатининг охирги турида "Фулад"дан 3:2 ҳисобида устун келди. Кеча Тошкентга етиб келган табризликлар биринчи машғулотни ўтказишди.

Қарама-қаршилик
Бу жамоалар ҳозирча ўзаро тўқнаш келмаган. "Пахтакор" Эрон клубларига қарши 13 бор майдонга тушиб, 9 ғалаба, 1 дуранг ва 3 мағлубият қайд этган. Тўплар нисбати - 21:13, жамоамиз фойдасига. Эрон жамоалари билан "Пахтакор" муваффақиятли ўйнаб келмоқда.

Ўйин расмийлари
Беллашувни кореялик Ким Донг Жин бошқаради. У "Пахтакор" иштирокидаги икки учрашувда ҳакамлик қилган. 2009 йил Саудия Арабистонида "Ал-Иттиҳод" ва "Ал-Ҳилол"га қарши баҳсларда жамоамиз имкониятни бой берган. ОФКнинг учрашув учун расмийлари билан танишинг.

"ПАХТАКОР" - "Тракторсозий"
Ҳакамлар: Ким Дон Жин, Парк Сан Жун, Ли Жун Мин (ҳаммаси Жанубий Корея), Рисбек Шекербеков (Қирғизистон).
Ҳакамлар назоратчиси: Жассим Ал Ҳаил (Қатар).
Комиссар: Аоки Кацуфуми (Япония).

Учрашув
Беллашув 15 март, сешанба куни "Пахтакор" стадионида соат 17:00да бошланади. Чипталар "Пахтакор" стадиони кассаларида 7 ва 20 минг сўмдан сотилмоқда. ОЧЛнинг муҳим ўйинида жамоамизни қўллаб-қувватланг!

Манба: pakhtakor.uz
Киритилди: 11:54, 14.03.2016.
Ўқилди: 2934 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Карло Анчелотти Бразилиянинг Норвегиядан мағлуб бўлиш сабабини тушунтирди [4398]

ЖЧ-2026. Бразилия - Норвегия - 1:2 (видеошарҳ) [3624]

Холанд жаҳон чемпионатида фақат бир европалик футболчи эриша олган натижани такрорлади [3396]

Opta суперкомпьютери ЖЧ 1/8 финалидаги Испания — Португалия баҳси фаворитини маълум қилди [2446]

ЖЧ-2026да сенсация: Холанднинг дубли Норвегияни чорак финалга олиб чиқди, Бразилия турнирни тарк этди [2232]

ЖЧ-2026: Бешта гол киритилган баҳсда Англия Мексикани мағлуб этиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [2143]

«Бавария» Винисиус бўйича сўров юборди [2120]

ЖЧ-2026. Мексика — Англия учрашуви бошланиш вақти ўзгарди (таркиблар) [2083]

Холанднинг отаси «Реал» ҳақидаги гаплари билан кўпчиликни қизиқтириб қўйди [1822]

Холанд, Мбаппе ва Месси жаҳон чемпионатлари тарихидаги ноёб натижага эришди [1761]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик