Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

Қани етиб олинглар!

Баҳо:
+ | -

Очиғини тан олиш лозим, жорий мавсумдаги Франция чемпионати мухлисларни  у қадар хурсанд қилмаяпти. Чунончи, Парижнинг «ПСЖ» клуби мусобақада яққол фаворитга айланиб, таъқибчилардан ўзиб кетди. Агар Лоран Блан шогирдлари «Лион»дан мағлуб бўлиб, «Монпелье» билан дуранг ўйнаб қўйишмаганда, ҳозир чемпионликни нишонлаётган бўлишармиди?.. Зеро, яқингача парижликлар ўзларини таъқиб қилиб келаётган «Монако»дан 23 очкога илгарилаб кетишганди. «Кучли бешлик» чемпионатлари тарихида эса бундай воқеалар илгарилари ҳам кўп кузатилган. Қуйида шуларнинг баъзиларини ёдга оламиз.

«Порту»

Мавсум: 2010|2011

Фарқ: «Бенфика»дан 21 очко

Кўпчиликнинг ёдида бор, 2011 йили португалиялик мураббий Андре Виллаш-Боаш «Челси»да иш бошлади. Ўшанда унга Моуриньонинг муносиб вориси сифатида қаралгани ҳам рост. Тўғри, Боаш бунгача Жозе каби ЕЧЛда ғолиб чиқмаган, аммо уни «Беназир»га қиёслашларига ҳам сабаб бор эди: «Порту» 2010|2011 йиллар мавсумида ички чемпионатнинг 27 ўйинида ғалаба қозониб, уч марта дурангга имзо чеккан ва энг муҳими, бирорта учрашувда мағлуб бўлмаганди. Табиийки, ушбу муваффақиятларнинг бошида ёш мураббий - Виллаш-Боаш турарди. Эътиборлиси, сўнгги 40 йил ичида ҳеч бир клуб бундай юксак натижага эриша олмай келаётганди. АВБ эса «Порту» бошқарувидаги илк мавсумдаёқ рекорд­ни янгилаб қўйди.

Ўшанда «Порту»ни тўхтатишнинг иложи бўлмади: «аждарлар» иккинчи турдаёқ турнир жадвалида олдинга чиқишди-ю, шу билан пешқадамликни ҳеч кимга беришмади. Асосийси, улар ўзларининг энг ашаддий рақобатчилари - «Бенфика»ни икки даврада умумий 7:1 ҳисобида мағлуб этишди. Шунингдек, мамлакат кубогида ҳам муваффақиятга эришиб, Европа Лигасида бош совринни қўлга киритишди. Радамель Фалькао, Халк, Жоау Моутинью, Фредди Гуарин ва бошқа футболчиларнинг юлдузлари айнан ўша даврда порлаган эди.

 

«Реал»

Мавсум: 1960|1961

Фарқ: «Атлетико»дан 24 очко

Жамоа ўша пайтгача кетма-кет беш марта Европа чемпионлари кубогида зафар қучади. Лекин 1960|1961 йиллар мавсумига келиб «Реал» мусобақанинг 1|8 финал босқичида юришни тўхтатди. Зеро, мадридликлар ички чемпионатда шу қадар ғайриоддий натижани қўлга киритаётган эдиларки, бунинг олдида еврокубокнинг аҳамияти пасайиб кетади. Яъни, Альфредо ди Стефано, Ференц Пушкаш ва «Реал»нинг бошқа аъзолари уларни Чемпионлар Кубогидан чиқариб юборган «Барселона»дан 40 очко ўзиб кетишганди. Мадридликларнинг энг яқин таъқибчиси бўлган «Атлетико» билан орадаги фарқ эса 24 очкони ташкил қиларди. Ўшандан буён «Реал»нинг ҳеч бир авлоди бу натижани такрорлай олмай келаётгани алоҳида эътиборга молик. Ўшанда «Қироллик клуби» вакиллари 30 ўйинда атиги 25 марта тўп ўтказиб юборишганди. Ўзлари эса рақиблар дарвозасини 89 марта аниқ нишонга олишди. Шу тариқа, Ференц Пушкаш кетма-кет иккинчи марта Ла лиганинг энг яхши тўпурарига айланади. Орадан икки йил ўтгач, «Реал» чемпионатда яна 24 очколик фарқ билан ғолиб чиқади. Лекин урилган ва ўтказиб юборилган голлар нисбати олдингидек ҳайратланарли эмасди.

 

«Бавария»

Мавсум: 2012|2013

Фарқ: «Боруссия» (Дортмунд)дан 25 очко 

21 асрга келиб, Мюнхеннинг «Бавария»си ўта барқарор клубга айланди ва бундеслига баҳсларида деярли ҳар йили чемпионликни нишонлайверди. Аммо бу орада Дортмунддан «Боруссия» номли Юрген Клопп бошчилигидаги қандайдир «безорилар тўдаси» бош кўтариб чиқишди-ю, кетма-кет икки марта «кумуш товоқ»ни ўзлариники қилишди. Табиийки, кутилмаган бу ҳолат «Бавария»нинг қаттиқ ғазабланишига сабаб бўлди ва жамоа 2012|2013 йиллар мавсумида ўзининг бор куч-салоҳиятини кўрсатди. Шундай қилиб, «Бавария»нинг ҳисоб бўйича 22-«товоғи» - энг осон ютуқлардан бири сифатида ёдда қолди. Чунки мюнхенликлар мавсумнинг илк ўйинидан сўнг пешқадамга айланиб, атиги бир бор («Байер»дан) мағлубиятга учрашди. Хуллас, «Бавария» навбатдаги чемпионликни расмийлаштириб бўлган вақт­да чемпионат якунига етишига ҳали яна 6 тур бор эди. Қолаверса, Хайнкес бошчилигидаги «Бавария» бундеслиганинг қатор рекордларини янгилади: тўпланган очколар (91), ғалабалар (29) ва ўтказиб юборилган тўплар (18). Хосеп Гвардиола ҳар қанча уринмасин, бу натижаларни яхшилай олмаяпти.

 

«Селтик»

Мавсум: 2013|2014

Фарқ: «Мазеруэлл»дан 29 очко

«Шотландия чемпионатида сира интрига кузатилмайди», дейдиганларнинг гапларига доим ҳам ишонаверманг! Ҳа, чиндан ҳам бу мамлакатда чемпионлик учун кураш доим «Селтик» ва «Глазго Рейнжерс» клублари ўртасида кечади. Лекин уларнинг рақобатини кузатишнинг ўзи ҳам жуда ёқимли томоша. Афсуски, тақдир шотландларга шу томошани ҳам кўп кўрди ва 2012 йили «Рейнжерс» ниҳоятда улкан қарзлари боис премьер-лига баҳсларидан четлатиб юборилди. Натижада, ички биринчиликда «Селтик»ка мос бирорта рақиб қолмади ва жамоа шундан бери ҳар йили ўртача 90 очкодан жамғариб, чемпион бўлиб келмоқда.

Айниқса, 2013|2014 йиллар мавсуми «Селтик» учун ўта омадли келди. Бу даврда ҳозирга келиб «Саутгемптон» шарафини ҳимоя қилаётган дарвозабон Фрэйзер Форстер «қуруқ» дақиқалар бўйича рекорд ўрнатди. Ҳужум чизиғидаги Крис Коммонс ва Энтони Стоукс жуфтлиги эса биргаликда 47та тўпни рақиблар дарвозасига юмалатишди.

 

«Бенфика»

Мавсум: 1972|1973

Фарқ: «Белененсиш»дан 36 очко

«Бенфика»нинг 60-йиллардаги авлоди клуб тарихидаги энг кучли таркиб эканини ҳалигача кўпчилик тан олади. Зеро, жамоа аъзолари ўша пайтларда Португалия чемпионатида саккиз марта, мамлакат кубоги баҳсларида уч марта ғолиб чиқишади. Қолаверса, беш марта Европа Чемпионлари Кубоги финалида қатнашиб, уларнинг иккитасида муваффақиятга эришишади. 70-йилларга келиб эса «Бенфика»нинг аҳволи ёмонлашди. Лекин ички чемпионатда ҳалиям бу жамоага тенг келадиган рақиб йўқ эди.

Бу мавзуда фақат статистика билан чекланиш ҳам мумкин: 1972|1973 йиллар мавсумида жамоа ўтказилган 28 ўйиннинг ҳаммасида ғалаба қозонди. Бу учрашувларда эса жамоа аъзолари томонидан 101та гол урилди. Ҳайратланарлиси, ўтказиб юборилган тўплар кўрсаткичи атиги 13тани ташкил қилди, холос. Дунёга машҳур Эйсебио ўша пайтларда 31 ёшда бўлиб, у рақиблар дарвозасига шу мавсумнинг ўзида 40дан ортиқ гол урди.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 12:23, 14.03.2016.
Ўқилди: 5100 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.